Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.15K subscribers
29.2K photos
1.81K videos
50 files
3.68K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон
#Ёшлар_билан_мулоқот

Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Оққўрғон тумани 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Д.Файзиев ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

🔷Учрашув давомида туман прокурори Д.Файзиев ёшларга давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилганлиги, ёшларимиз бундан тўғри фойдаланишлари зарурлигини эслатиб ўтди.

📌Учрашув доирасида ёшлар туман прокурори Д.Файзиевга муаммолари ҳамда таклифлари билан мурожаат қилишди. Таклиф ва мурожаатлар назоратга олинди.

Жорий ўқув йилида мактабни аъло баҳоларга тамомлаган 11-синф ўқувчиларнинг шаҳодaтномалари топширилди ҳамда битирувчиларнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришлари юзасидан турли тавсиялар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тв_нигоҳ

"Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар куни" тадбири "Nurafshon TV" телеканалининг "Нарафшон хабарлари" дастури лавҳасида...

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён_сессия

Бугун халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 6-чақириқ 53-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Алишер Каримджанов олиб бордилар.

Туман Кенгаши депутатлари сессияда "Туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг якунлари тўғрисида"ги, "Доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги, "Оққўрғон “Дехқон бозори” МЧЖ дирекциясининг хати тўғрисида", "Ўз доимий даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд оилаларни “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида", “Темир дафтар” рўйхатида турувчи фуқароларга моддий ёрдам учун маблағ ажратиш тўғрисида", "Ўз доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида"ги каби масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Ҳоким ва ёшлар учрашуви


❇️Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов Маданият ва ёшлар маркази биноси фаоллар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"ни ўтказди.

🔹Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар билан биргаликда ўз таклиф, мурожаатлари билан келган хотин-қизлар ҳам иштирок этди.

🔹А.Каримджанов 30 нафардан ортиқ мурожаат ва таклифларни тинглади. Мурожаатлар, асосан, муддатли ҳарбий хизмат пулини тўлашга ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой таъмири, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қўллаб-қувватлов сўраш каби масалаларда бўлди.

🔹Ҳар бир мурожаат туман мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига йўналтирилиб, аниқ муддатларда ҳал этиш учун тегишли кўрсатмалар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi