Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган анъанавий очиқ мулоқотлар давом этади.

Жорий йилнинг 16 июль, шанба куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш сўралади. Рўйхатга олиш вақти жорий йилнинг 16 июль куни соат 10:00 га қадар давом этади.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон!!!
#савдо_ярмаркаси

Ҳурматли ота-оналар!!!

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сонли қарори асосида 2022-2023 ўқув йилидан халқ таълим тизимида махсус мактаб формаси жорий этилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудлар, таълим муассасаларида ушбу мактаб формалари ярмаркаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан, эртага "Зарбдор" МФЙ ҳудудидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида мазкур форманинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка 19 июль куни соат 10:00да 36-мактабда бошланади.

Бу билан Сиз фарзандингизга бозор оралаб уст-бош қилиш, ортиқча вақт сарфлашдан қутиласиз.

Айтиш жоизки, мактаб формаларининг савдо ярмаркаси туманимизнинг барча мактабларида белгиланган режа-жадвал асосида бўлиб ўтади.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#диққат_эълон
#сайёр_қабул

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси томонидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳлари жорий йилнинг 20 июль куни соат 11:00да Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказ фаоллар залида тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Сайёр қабулга тадбиркорлик фаолиятида муаммоси мавжуд бўлган тадбиркорларни таклиф қиламиз.


Ўзбекситон Савдо саноат палатаси Оққўрғон туман бўлими
#диққат_эълон

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

2022 йилнинг 10 август куни "Султонобод", "Уста Нормат", "Бирлик", "Мустақиллик", "С.Сегизбоев", "С.Раҳимов", "Ҳ.Олимжон", "Қуштепа", "Тортувли" ва "Бойғули" МФЙларда электр энергияси подстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат эрталаб 5-00 дан 11-00 гача электр энергиясида узилишлар бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун Оққўрғон тумани электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.
#диққат_эълон

Оққўрғон тумани 25-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган иқтидорли ўғил-қизларни ўқишга таклиф этади.

Мактаб таълим йўналишлари билан танишинг!..👆
#диққат_эълон

Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 25 июлидаги "Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Оққўрғон тумани "Зарафшон", "Бирлик" ва "Қўштепа" МФЙлар ҳудудида пойабзал, қурилиш маҳсулотлари, дуккакли дон маҳсулотларини қадоқлаш каби йўналишларда ишлаб чиқариш микромарказлари ташкил этиш режалаштириляпти.

Тадбиркорларни ушбу микромарказларда қулай иш муҳитида фаолият кўрсатишга таклиф этамиз.

Таклиф, талаб ва саволлар (+99870)55-22-015 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
#диққат_эълон

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!


2022 йил 14 август куни туманимизнинг "Қаҳрамон", "Қўрғонтепа", "Наврўз", "Зарафшон", "Зарбдор", "Ёшлик", "Гулистон", "Сувти", "Хонобод" ва "Толовул" МФЙларда электр энергияси подстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эрталаб соат 5-00 дан 8-00 гача электр энергиясида узилишлар бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун Оққўрғон тумани электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан "Ёшлар боғи"дан ўтувчи Оҳунбобоев кўчасида 28 август куни соат 15:00дан 23:00гача автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча икки тарафлама тўлиқ чекланади.
#диққат_эълон

Ҳурматли тумандошлар!

Оққўрғон тумани "Уста Нормат" МФЙ Яралихўжаев кўчасидаги кичик саноат зонасида жойлашган "LEGUMES" МЧЖ корхонаси иш фаолиятини бошлагани муносабати билан янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Фақат эркак ходимлар ишга олинади.

Ойлик маоши 2 млн 700 минг сўм. Ошпаз иш ҳақи 1 млн сўм, аёл киши бўлиши лозим.

Чет тилини биладиган 1 нафар ходим олинади, иш ҳақи 4 млн сўм. Жами 25-30 нафар ишчи ходим керак.

Мурожаат учун Тел: +99890-133-77-66
#диққат_эълон

Ишга таклиф қиламиз!!!

Оққўрғон тумани «Толовул» МФЙ ҳудудида жойлашган "LUCKY TEAM TEXTILE" МЧЖ корхонаси ўз иш фаолиятини кенгайтирганлиги сабабли 150та янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача.

Мурожаат учун тел: 90-337-00-83; 97-719-84-28