Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#ўқув_семинар

Маҳаллабай ишлашда давлат хизматчилари вазифа ва бурчлари

🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари Дилшод Каримов ҳамда филиал ходимлари иштирокида Оққўрғон туманида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

🔹Ўқув семинарда туман ҳокими ўринбосарлари, масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

🔹Мулоқотдан кўзланган мақсад ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иборат ушбу маҳалладаги "учликка" самарадорлик кўрсаткичларининг энг муҳими сектор раҳбарлари рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилиб, мазкур тузилмалар ҳамкорлиги натижадорликнинг илк бўғини эканлиги таъкидланди.

🔹Шунингдек, хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Уларнинг ишни ташкил этишдаги муаммолари ва фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлари тингланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Tadbirkorlik faoliyatini boshlayotganlarga yana bir imkoniyat!

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-dekabrdagi 765-sonli qaroriga asosan Tadbirkorlik faoliatini boshlovchi va rivojlantirish isatagida bo'lgan yoshlarga yillik 16% stavka bilan 7 yil muddatgacha, 3 yil imtiyozli davr bilan imtiyozli kreditlar ajratilishi belgilangan.

📌Siz ham tadbirkorlik qilmoqchi yoki faoliyatingizni rivojlantirmoqchi boʻlsangiz murojaatlar:

🔹“Yoshlar — kelajagimiz” jamg‘armasi
🔹Yoshlar ishlari agentligi;
🔹TIF “Milliy banki”
🔹Savdo-sanoat palatasining hududiy bo‘limlarida qabul qilinadi.


Kanalga ulanish 👉 @xayrullasattarov
#Заковат_туман_босқичи

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда аҳоли ўртасида ўтказилиб келинаётган «ЗАКОВАТ» интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўз якунига етди. Муросасиз ва шиддатли давом этган интеллектуал ўйин якуний натижаларига кўра:
🥇-ўринни «С.Раҳимов» маҳалласи,
🥈-ўринни «Жағалбойли» маҳалласи,
🥉-ўринни «Қўрғонтепа» маҳалласи жамоалари эгаллаб, кейинги вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Вилоят босқичида туманимиз шаънини ҳимоя қилувчи жамоаларимизга омад тилаймиз.

🤝Бугунги ҳамкорлик учун туман Маънавият ва маърифат маркази бўлими ва «QUATTRO» ресторани раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

🎁 Ғолибларимиз Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ўрта-махсус таълим тизимида йўлга қўйилган камчиликлар ҳақида фикр билдирди:

"Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. 22 йил ҳамма ерда коллеж қилдик, лицей қилдик. Мактабнинг 10-, 11-синфларини йўқ қилдик, манфаат бермади бизга. Фарзандига касб бериб, иш бермаганимизга ота-она биздан розими?"

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев битирувчиларни касбга йўналтиришда ишлар тўғри йўлга қўйилмаётганини танқид қилди:

"Айб фақат бизда, фарзандларимизда эмас. Ташкилотчиларда, ҳокимларда. Мен раҳбар бўлсам, менинг вакилларим сизлар бўлсангиз, уларнинг сенинг фарзандларингку. Фарзандларингга ўхшаб қарагин!"

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67