Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.76K subscribers
25.8K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Йиғилишда тизимни “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган 620 та кўп қаватли уй-жойларда жорий этиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Масалан, Китоб тумани “Янгиобод” массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.

Бу тажрибани Навоийда барпо этиладиган 2 та “Янги Ўзбекистон” массивида жами 620 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар, 8 та боғча, мактаб ва поликлиникада жорий қилиш режалаштирилган.

Уларда қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани.

Вилоят ҳокимларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
Менделеев номидаги кимё-технология университетида 100 киловатт қувватли қуёш электр ускунаси ўрнатилиб, йилига 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда, 36 та сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ҳисобига йилига 4,2 миллион киловатт соат ёки қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқда.

Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда 2022 йилнинг ўзида жорий қилиш топширилди.

Президент вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади. Вазирлик ва идораларда электр ва иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Молия вазирлиги:

- давлат идораларида энергия ресурслари истеъмоли бўйича нормативларни ишлаб чиқади;

- йил якуни билан харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклиф киритади;

- хорижий консультантларни жалб қилиб, барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий объектларда Энергия тежамкорлик миллий дастурини ишлаб чиқади.
Йиғилишда шулар билан бирга:

- барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;

- барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура Департаменти ва Мажбурий ижронинг бошқарма ва бўлимларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;

- барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;

- камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугунги йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда ҳудудларда микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун майдонлар белгиланиб, жами 56 мегаваттли 200 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди (йилига 180 минг киловатт соат электр ишлаб чиқарилади). Бунда:

- 500 киловаттгача бўлган ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошланғич харид нархи тадбиркорлар учун жозибадор тарифларда белгиланади;

- лойиҳа учун ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади.

Шу билан бирга, 1 мегаваттгача қуёш ва шамол, 5 мегаваттгача микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади.

Йил якунига қадар Андижон вилоятида 15 та, Наманганда 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 6 тадан, Самарқанд, Сирдарёда 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Фарғонада 1 тадан лойиҳани бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятини ҳисоб-китоб қилиб, хусусий шериклик лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар белгилаб берилган вазифалар бўйича ахборот берди.
#дарвоқе

⚡️Вилоятда 24/7 соат фаолият юритувчи кўчалар ташкил қилинмоқда

🔹Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун биттадан махсус кўчалар ташкил этилади.

🔹Мазкур марказий кўчаларда йил якунига қадар, 1 159 та савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушириш режалаштирилган.

🔹Ҳозирги кунда ана шундай 223 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 554 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар ўрнатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Фуқаролар_қабули

🔰Анъанага кўра, бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов, секторлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

📌Қабулда, асосан, саломатлигини тиклаш учун йўлланма олиш, электр токи билан таъминлаш, йўллар ҳолати ва бошқа йўналишдаги мурожаатлар бўлди. Мутасаддилар томонидан 20 нафар фуқаро мурожаати эшитилиб, ижрога йўналтирилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тв_нигоҳ

🎞 Оққўрғонлик деҳқон фикрати "Менинг юртим" телеканали журналисти Юлдузхон Олимова талқинида. Томоша қилинг!..

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқоти доимгидек давом этади.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Маънавий ва маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

☑️Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2021 йил 21 май куни тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарорига асосан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини ўқув йили якуни бўйича туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига ҳисобот бериш ҳамда ўрганишлар натижасига кўра уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш тартиби белгиланган.

🔘Шу муносабат билан бугундан Оққўрғон туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ММИБЎлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ икки кун мобайнида туман Маънавият ва маърифат Кенгашига ҳисобот топширишади.

Кун аввалидан Кенгаш аъзолари томонидан дастлабки ҳисоботлар тингланди ва маънавиятчилар фаолиятига баҳо берилди