Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.3K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Бор меҳримиз сенга болажон

Бугун байрам муносабати билан туманимиздаги Тарих ва ўлкашунослик музейида "Бор меҳримиз сенга болажон", номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят ва туман кенгаши депутатлари қатнашиб болажонлар ва ота-оналарни байрам билан табриклашди.

Байрам тадбирида болажонлар ўзларининг қўшиқ ва рақслари билан барчани хушнуд қилди.

Ушбу дастурда 15 нафар кам таъминланган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турган оила фарзандлари ҳам иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тадбир сўнггида болажонларга ўзларига манзур бўладиган дастурхонга таклиф этилди.

#Жаҳонни_болалар_кулгуси_эгалласин
#хушхабар
#зафар_муборак_бўлсин❗️❗️

Пиллакорларимиз белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажардилар

Туманимиз пиллакорлари 2022 йил учун белгиланган пилла хом-ашёси етиштириш шартномасини тўлиқ бажардилар.

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевга берган ахборотида буни маълум қилди.

Хусусан, билдиргида "Туманимизнинг аҳди қатъий меҳнаткашлари 2022 йил пилла ҳосили учун 282 та фермер хўжалиги, 356та касаначи ҳамда 2та кластер томонидан 2900 қути ипак қурти парваришлаб, етиштирилган ҳосилдан 164 тонна сифатли пилла хом-ашёси хирмонини яратиб, белгиланган маррани вилоятда биринчилардан бажаришга муваффақ бўлдилар", дейилади.

Жонкуяр пиллакорларимизни вилоятда биринчи, республикада олд ўринларда белгиланган режани ортиғи билан бажарганлари билан самимий табриклаймиз.

Оққўрғон пиллакорлари, миришкору деҳқонларининг хирмони ҳамиша мўл бўлаверсин!!!!
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонли қарори ижроси юзасидан Оққўрғон тумани ҳудудларидаги бўш ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ютиб олишингиз мумкун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўздонмаҳсулот» АК масъулининг таъкидлашича, бугунги кунда компания таркибидаги корхоналарда тегирмон қувватлари тўлиқ ишлаб турибди, дон ва ун захиралари етарли миқдорда мавжуд. Ҳеч қандай миш-мишларга ишонишга ва ваҳимага ўрин йўқ.
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (Davron)
❗️❗️❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси.

2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб ун ва дон маҳсулотлари харид қилиш ва сотишда бозор механизмлари кенг жорий қилиниб, товар хом-ашё биржа савдолари орқали харид қилиш ва сотиш тизими йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан, агарда Сиз, Тошкент вилояти ҳудуди қолипли нон маҳсулотларини нархини асоссиз оширилиши гувоҳи бўлсангиз, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида
71 230-10-07 ёки қуйидаги ҳудудлар прокурорларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Тошкент вилоят прокуратураси.

Ангрен шаҳар
прокурори
Хабилжонов Улуғбек
99 017-00-10
Бекобод шаҳар прокурори
Муратов Жахонгир
98 335-45-44
Нурафшон шаҳар прокурори
Мирзаев Фахриддин
98 361-00-65
Олмалиқ шаҳар прокурори
Кулдашев Абдумалик
99 899-90-53
Оҳангарон шаҳар прокурори
Абдунабиев Абдураим
98 117-76-01
Чирчиқ шаҳар прокурори
Бўриев Хайрулла
90 930-03-00
Янгийўл шаҳар прокурори
Санокулов Эркин
99 409-01-95
Бекобод тумани прокурори в.в.б
Мўминов Давронбек
98 331-07-15
Бўка тумани прокурори
Юлдашев Бекзод
98 302-84-00
Бўстонлиқ тумани прокурори
Саидов Уктамжон
98 272-19-73
Зангиота тумани прокурори
Кенжаев Холмурод
98 110-09-85
Қибрай тумани прокурори
Салихов Санджар
98 124-45-55
Қуйичирчиқ тумани прокурори
Сатвалдиев Бекзод
97 782-77-17
Оққўрғон тумани прокурори
Файзиев Дилшод
90 334-32-34
Оҳангарон тумани прокурори
Қамбаров Иқболжон
98 306-10-21
Паркент тумани прокурори
Акбаров Шарифжон
97 770-22-99
Пискент тумани прокурори
Джураев Алишер
91 134-17-75
Тошкент тумани прокурори
Назаров Алишер
97 599-01-00
Ўртачирчиқ тумани прокурори
Арипов Аброр
98 111-07-12
Чиноз тумани прокурори
Ганиев Улуғбек
98 313-77-88
Юқоричирчиқ тумани прокурори
Абдусаломов Ғанишер
98 338-78-07
Янгийўл тумани прокурори
Рашидов Музаффар
98 338-27-62
Тошкент махсус прокурори
Хусанбоев Шахзод
94 350-00-01
Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси
Якубов Бахром
90 950-00-10

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
#Маҳаллада_спорт
#Миллий_кураш
#Тош_кўтариш_24_кг

Жорий йилнинг 2 июнидан бошлаб Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалла ёшлар етакчилари томонидан туман Мудофаа бўлими, спортни ривожлантириш туман бўлими билан ҳамкорликда спортнинг миллий кураш ва тош кўтариш турлари бўйича "Мудофаа вазири кубоги" мусобақаларининг сектор босқичларига старт берилди.

Бугун туманимиздаги Мономарказ спорт залида 1-сектор ёшлари иштирокида ўтган ушбу мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Сектор босқичи ғолиблари 16 июнь куни тумандаги 7-универсал спорт мажмуасида ташкил этиладиган финал босқичида иштирок этади.

Эслатма:
4 июнь - 2 сектор босқичи
7 июнь - 3 сектор босқичи
9 июнь - 4 сектор босқичи

#Маҳалла_етакчилари_олға!!!
E'lon!

Joriy yilning 8-10 iyun kunlari Toshkent viloyati va Toshkent shahri hududlarida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (FVDT)ning hududiy quyi tizimi boshqaruv organlari hamda kuch va vositalarining aholi va hududlarni tabiiy, texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish bo‘yicha harakatlariga bag‘ishlangan qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqlari o‘tkaziladi.

Mazkur o‘quv mashqlarini tashkil qilishdan maqsad – FVDT rahbarlar tarkibi kuch va vositalarining favqulodda vaziyatlarda to‘g‘ri harakatlanishga oid tayyorgarlik darajasini oshirish, aholini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish bo‘yicha tadbirlarning samaradorligini oshirishdan iborat.

O‘z navbatida, fuqarolarimizdan mazkur o‘quv mashqlarining amaliy jarayonlariga oid materiallarni noto‘g‘ri talqin qilmaslik, balki mavjud ma'lumot va axborotlardan unumli hamda oqilona foydalanishni so‘rab qolamiz.

Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Matbuot xizmati
#кумуш_тола

📌Оққўрғонлик пиллакорлар вилоятда биринчи бўлиб пилла топшириш шартнома режасини бажарди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️Ҳажга бориш нархи 62 млн 900 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонликлар учун 2022 йил Ҳаж мавсумида 10 минг 865 нафар квота ажратилди. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.

Бир киши учун Ҳажга бориш нархи 62 млн 900 минг сўм этиб белгиланди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар беришича, Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.
#СПОРТ
#ВОЛЛЕЙБОЛ

Маҳалладаги ёшлар ўртасида спортнинг воллейбол турини янада ривожлантириш мақсадида туман Ички ишлар бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Ички ишлар вазири кубоги" воллейбол мусобақасининг сектор босқичларига старт берилди.

Бугун 1-сон касб-ҳунар мактаби спорт залида 18-30 ёш тоифасида "Қўштепа", "Собир Раҳимов", "Ҳамид Олимжон" ва "Султонобод" ёшларидан иборат жамоалар қизғин баҳсга киришди. Мусобақа иштирокчиларига туман Ички ишлар бўлими бошлиғи И.Турғунов омад тиладилар. Жараён бошланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi