Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#лирик_чекиниш
#туйғу

Ҳавасим келади сенга, болажон!

Кўнгилга ёвуқсан кўз билан қошдай,
Ғубори йўқ тонгда чиққан қуёшдай.
Гўзалликка номинг гўё уйқошдай,
Жону жаҳонимиз сенга тутошдай.
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Зарра хабаринг йўқ дунё ишидан,
Фалакнинг қай йўсин айланишидан,
Атом ваҳимаси, эл ташвишидан,
Кимнинг кулиб, кимнинг қайғуришидан.
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Ўйнаб келмоқликдан ўзга ғаминг йўқ,
Бир нафас ҳасратда ўтган даминг йўқ,
Кимсада ғаразинг, ўч, аламинг йўқ,
Билгимча дунёда сира каминг йўқ,
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Ўйлайсан: йил бўйи мудом баҳор деб,
Баҳорсиз бу дунё беэътибор деб.
Ҳамманинг бир хилда ташвиши бор деб,
Барчани ўзингдай пок, беғубор деб…
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Тўра СУЛАЙМОН,
Ўзбекистон халқ шоири

Нозим АБДУЛЛА фото-этюдлари

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Бор меҳримиз сенга болажон

Бугун байрам муносабати билан туманимиздаги Тарих ва ўлкашунослик музейида "Бор меҳримиз сенга болажон", номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят ва туман кенгаши депутатлари қатнашиб болажонлар ва ота-оналарни байрам билан табриклашди.

Байрам тадбирида болажонлар ўзларининг қўшиқ ва рақслари билан барчани хушнуд қилди.

Ушбу дастурда 15 нафар кам таъминланган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турган оила фарзандлари ҳам иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тадбир сўнггида болажонларга ўзларига манзур бўладиган дастурхонга таклиф этилди.

#Жаҳонни_болалар_кулгуси_эгалласин
#хушхабар
#зафар_муборак_бўлсин❗️❗️

Пиллакорларимиз белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажардилар

Туманимиз пиллакорлари 2022 йил учун белгиланган пилла хом-ашёси етиштириш шартномасини тўлиқ бажардилар.

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевга берган ахборотида буни маълум қилди.

Хусусан, билдиргида "Туманимизнинг аҳди қатъий меҳнаткашлари 2022 йил пилла ҳосили учун 282 та фермер хўжалиги, 356та касаначи ҳамда 2та кластер томонидан 2900 қути ипак қурти парваришлаб, етиштирилган ҳосилдан 164 тонна сифатли пилла хом-ашёси хирмонини яратиб, белгиланган маррани вилоятда биринчилардан бажаришга муваффақ бўлдилар", дейилади.

Жонкуяр пиллакорларимизни вилоятда биринчи, республикада олд ўринларда белгиланган режани ортиғи билан бажарганлари билан самимий табриклаймиз.

Оққўрғон пиллакорлари, миришкору деҳқонларининг хирмони ҳамиша мўл бўлаверсин!!!!
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонли қарори ижроси юзасидан Оққўрғон тумани ҳудудларидаги бўш ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ютиб олишингиз мумкун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўздонмаҳсулот» АК масъулининг таъкидлашича, бугунги кунда компания таркибидаги корхоналарда тегирмон қувватлари тўлиқ ишлаб турибди, дон ва ун захиралари етарли миқдорда мавжуд. Ҳеч қандай миш-мишларга ишонишга ва ваҳимага ўрин йўқ.
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (Davron)
❗️❗️❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси.

2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб ун ва дон маҳсулотлари харид қилиш ва сотишда бозор механизмлари кенг жорий қилиниб, товар хом-ашё биржа савдолари орқали харид қилиш ва сотиш тизими йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан, агарда Сиз, Тошкент вилояти ҳудуди қолипли нон маҳсулотларини нархини асоссиз оширилиши гувоҳи бўлсангиз, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида
71 230-10-07 ёки қуйидаги ҳудудлар прокурорларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Тошкент вилоят прокуратураси.

Ангрен шаҳар
прокурори
Хабилжонов Улуғбек
99 017-00-10
Бекобод шаҳар прокурори
Муратов Жахонгир
98 335-45-44
Нурафшон шаҳар прокурори
Мирзаев Фахриддин
98 361-00-65
Олмалиқ шаҳар прокурори
Кулдашев Абдумалик
99 899-90-53
Оҳангарон шаҳар прокурори
Абдунабиев Абдураим
98 117-76-01
Чирчиқ шаҳар прокурори
Бўриев Хайрулла
90 930-03-00
Янгийўл шаҳар прокурори
Санокулов Эркин
99 409-01-95
Бекобод тумани прокурори в.в.б
Мўминов Давронбек
98 331-07-15
Бўка тумани прокурори
Юлдашев Бекзод
98 302-84-00
Бўстонлиқ тумани прокурори
Саидов Уктамжон
98 272-19-73
Зангиота тумани прокурори
Кенжаев Холмурод
98 110-09-85
Қибрай тумани прокурори
Салихов Санджар
98 124-45-55
Қуйичирчиқ тумани прокурори
Сатвалдиев Бекзод
97 782-77-17
Оққўрғон тумани прокурори
Файзиев Дилшод
90 334-32-34
Оҳангарон тумани прокурори
Қамбаров Иқболжон
98 306-10-21
Паркент тумани прокурори
Акбаров Шарифжон
97 770-22-99
Пискент тумани прокурори
Джураев Алишер
91 134-17-75
Тошкент тумани прокурори
Назаров Алишер
97 599-01-00
Ўртачирчиқ тумани прокурори
Арипов Аброр
98 111-07-12
Чиноз тумани прокурори
Ганиев Улуғбек
98 313-77-88
Юқоричирчиқ тумани прокурори
Абдусаломов Ғанишер
98 338-78-07
Янгийўл тумани прокурори
Рашидов Музаффар
98 338-27-62
Тошкент махсус прокурори
Хусанбоев Шахзод
94 350-00-01
Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси
Якубов Бахром
90 950-00-10

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
#Маҳаллада_спорт
#Миллий_кураш
#Тош_кўтариш_24_кг

Жорий йилнинг 2 июнидан бошлаб Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалла ёшлар етакчилари томонидан туман Мудофаа бўлими, спортни ривожлантириш туман бўлими билан ҳамкорликда спортнинг миллий кураш ва тош кўтариш турлари бўйича "Мудофаа вазири кубоги" мусобақаларининг сектор босқичларига старт берилди.

Бугун туманимиздаги Мономарказ спорт залида 1-сектор ёшлари иштирокида ўтган ушбу мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Сектор босқичи ғолиблари 16 июнь куни тумандаги 7-универсал спорт мажмуасида ташкил этиладиган финал босқичида иштирок этади.

Эслатма:
4 июнь - 2 сектор босқичи
7 июнь - 3 сектор босқичи
9 июнь - 4 сектор босқичи

#Маҳалла_етакчилари_олға!!!