Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.77K subscribers
25.9K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#сайлов_2022

Юртимизда маҳалла раиси сайловлари бошланганига 11 кун бўлди.
Бугун туманимиздаги "Мустақиллик", "Собир Раҳимов" ва "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайловлар бўлиб ўтди.

Бу гал илк бор яширин овоз бериш тарзида бўлиб ўтаётган сайловларда фуқаролар ўзлари муносиб топган номзодларга овоз беришаяпти.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқоти яна давом этади.

Бугун соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ҳоким ёрдамчилари Бухородан тажриба алмашиб қайтишди

Якунланаётган ҳафтада Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва марказ раҳбарларидан иборат 80 кишилик жамоа тажриба алмашиш мақсадида Бухоро вилоятига бўлишди.

Ушбу тадбирда Оққўрғон туманидан Марказ раҳбари С.Тўхтаев, "Ҳ.Олимжон", "Навбаҳор" ва "Ҳосилдор" МФЙ ҳоким ёрдамчилари Х.Холтўраев, Ш.Мамадалиев ва А.Астрақулов ҳам иштирок этишди.

Тажриба ўрганиш ва алмашиш жараёнида ҳоким ёрдамчилари Бухоро вилоятида ташкил этилган «Варнет Агро» Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган иссиқхоначилик кластери ҳамда Жондор туманидаги паррандачилик иш фаолиятлари билан яқиндан танишишди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Хуш_хабар
#ҳоким_ёрдамчиси_тавсияси

"Зарбдор"да футбол майдони фойдаланишга топширилди

Бугун ўз-ўзини бошқариш институти бўлган маҳалла тизимини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иш фаолияти ҳам айни шу йўналишда эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

🔍Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар ортидан эндиликда туманимизнинг олис ҳудудларидан бири бўлган "Зарбдор" маҳалласи ёшлари футбол ўйнаш учун узоқларга бориб ўтиришига ҳожат қолмади. Боиси, ушбу ҳудудда ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муроджон Йўлдошев тавсияси асосида АТ "Халқ банки" Оққўрғон туман филиалидан 180 миллион имтиёзли кредит ажратилиб, тадбиркор томонидан министадион қуриб фойдаланишга топширди.

⚽️Ҳозирда мазкур ўйингоҳда маҳалла ёшлари бўш вақтларида футбол ўйнашяпти.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi