Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.
Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.
Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:
- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;
- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;
- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.
Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда ҳокимларнинг ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлиги, бир ҳафта муддатда ушбу режаларни ажратилаётган маблағларга мос равишда қайта кўриб чиқишга топшириқ берилди.
Умуман, вилоят ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йил якунига қадар саноат зоналарида 2 мингта янги лойиҳани ишга тушириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимлари олдига бу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 110 мингта иш ўрни яратиш, 17,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, камида 1 миллиард долларлик экспорт қилиш учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, инфратузилмаси ҳал этилган саноат зоналарида 1 мингдан зиёд янги лойиҳага етадиган ер майдонлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
Икки ой муддатда 174 та махсус зонада камида 250 та ер майдонини аукционга чиқариб, лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.
Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.
Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.
Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.
Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.

Саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:
- эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;
- саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;
- саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;
- саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);
- инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.
Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.
Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.
Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.
Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.

“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.
Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.
Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ОҚҚЎРҒОН ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ
Оққўрғон тумани Оққўрғон шаҳри марказини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли ер усти газ қувурида табиий газ сизиб чиқиши аниқланганлиги сабабли, 2022 йил 27 май куни соат 04:00 дан 18:00 га қадар марказидаги «Бирлик», «С.Раҳимов», «Мустақиллик», «Қўрғонча», «Қўштамгали», «Элтамгали» МФЙларидаги 5440 та аҳоли хонадонлари ва 97 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, деб хабар бераяпти «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот
Жорий этилган тартибга кўра, бугун жума куни Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов 3-сектор штабида туман Адлия бўлими бошлиғи, секторлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан фуқаролар мурожаатини қабул қилиб, улар ечимини топиш чораларини кўрдилар.
Бугун 25 нафар фуқаронинг турли хил, жумладан, электр энергияси, моддий ёрдам олиш, талабага мадад бериш, уй-жой таъмири юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, бугунги қабулга ўз мурожаати ижобий ечим топгани учун миннатдорлик билдиргани келганлар ҳам бўлди. Бу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.

#жараён
Саломатлик - туман бойлик
Халқимиз дуо қилганда ҳам соғлик-саломатлик тилайди. Бу - саломатлик нақадар муҳим, аҳамиятли эканидан. Шу боисдан ҳам соғликни сақлаш тизими доимий эътиборда.
Жорий йилда туманимиздаги 4та оилавий поликлиника жорий таъмирдан чиқарилиб, атрофида ободонлаштириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бугун туман ҳокими Алишер Каримджанов 33-сонли оилавий поликлиниканинг "Қаҳрамон" МФЙ ҳудудидаги тиббиёт пунктида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу муассасада 2022 йилнинг апрель ойида жорий таъмирлаш ишлари бошланган. Хусусан, унинг том қисми таъмирланди, эшик ва дераза ромлари тўла янгиланди. Девор, тиббий пунктни ўраб турган темир панжаралар бўялди. Атрофида тозалаш ишлари амалга оширилаяпти.
Тиббиёт муассасаси июнь ойидан таъмирдан чиқиб, аҳолига хизмат кўрасатиши режалаштирилган.

#сайлов_2022
Юртимизда маҳалла раиси сайловлари бошланганига 11 кун бўлди.
Бугун туманимиздаги "Мустақиллик", "Собир Раҳимов" ва "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайловлар бўлиб ўтди.
Бу гал илк бор яширин овоз бериш тарзида бўлиб ўтаётган сайловларда фуқаролар ўзлари муносиб топган номзодларга овоз беришаяпти.