#ДХХ_КУБОГИФИНАЛИ
Фоторепортаждан финал атмосферасини ҳис қилинг.
👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Мактабларни битирувчи ўғил-қизларга табрик
—
Поздравление всем выпускникам школ
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Шукуҳ
#Унутилмас_онлар
Бугун юртимиздаги барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" байрами ўтказилмоқда. Ушбу байрам Оққўрғон туманида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.
Туманимизнинг энг олис, чекка ҳудудларидан биридаги 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини табриклаш, қувончига шерик бўлиш учун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов ушбу таълим муассасасида бўлди.
Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янграгач, туман ҳокими А. Каримджанов янги Ўзбекистоннинг битирувчи ўғил ва қизларига Президент табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Алишер Адилджанович битирувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдириб, туманимизда жорий ўқув мавсумини 1065 нафар битирувчи тамомлаётгани, улар орасида муддатидан олдин талаба бўлган, республика олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этган ўғил-қизлар борлиги таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида битирувчилар қувончи куй-қўшиққа уланиб кетди.

#тараддуд
Ғалла ўрими юзасидан семинар
☑️Оққўрғон туманида 2022 йил ғалла ҳосилини нест-нобут қилмасдан йиғиб олиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
🔘Семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов, туман ҳокими ўринбосари Ф.Пардаев, «Ўзагроинспекция»нинг Оққўрғон туман бўлими бошлиғи Э.Раҳимжанов, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлими ходимлари, “АБС Оққўрғон Агро Кластер”МЧЖ ва “АДЗ Оққўрғон Дон Кластер” МЧЖ раҳбарлари, ғалла мавсумига масъул бўлган мутасаддилар, отрядлар аъзолари ва комбайн операторлари иштирок этди.
Масъулларга ғалла ўримини тизимли ташкил қилиш, донни қабул масканларига етказиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, ғалла ўримида қатнашадиган ҳар бир комбайннинг техник ҳолати ҳам кўздан кечирилди.
📌Маълумот учун: Оққўрғон туманида 10 минг 600 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, улардан 28 минг 700 тонна ҳосил етиштириш кўзда тутилган. Жойларда 20та ўрим отряди ташкил қилинган, ҳар бир отрядга 10 нафардан, жами ўрим мавсумига 200 нафар масъул жалб қилинган.