Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан фаровонлик сари дастури асосида ишлар амалга оширилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон қарори асосида тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Навбаҳор” маҳалласида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган 4-тоифада турувчи фуқаро Т.Соипова хонадонида 2 нафар II-гуруҳ ногиронлари бўлиб, ушбу оилани камбағалликдан чиқариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, томорқасидаги 2 сотих ер майдонига иссиқхона ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, иссиқхона орқали ушбу оилани ўз даромад манбаига эга бўлиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар бажарилиш билан бир қаторда хонадонда таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.


👉Батафсил лавҳада

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Bugun, 8 oktabr
☀️ +27°...+14°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +14°, ↙️ 3.1 m/s

Tong: ☀️ +19°
Kun: ☀️ +26°
Oqshom: ☀️ +24°
Namlik: 19%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:26
Quyosh botishi: 17:53
#Минбар

Сайловлар ҳамма муаммоларга ечим бўлиши керакми?

Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловолди ташвиқотлари ва унга аҳоли муносабатлари юзасидан эксперт мулоҳазалари

Батафсил


✍️Худойберди Ҳақназаров,
тарих фанлари доктори, мустақил эксперт


@olimlar_minbari
#Минбар

“Сайлов – 2024”: сиёсий уйғунлик ва партиялараро рақобат юзасидан айрим мулоҳазалар

"Гармония – зиддиятлар уйғунлиги"
Гераклит.


🔖Милоддан аввалги 544 йилда қадимги юнон файласуфи Гераклит илмий меросидан келтирилган ушбу иқтибос замонавий ўзбек электорати нигоҳидаги партиялараро рақобатнинг ўзига хос ҳамоҳанглигини, назаримизда, аниқ ифодалайди. Бир қарашда, бундай турлича ва фарқли ёндошувлар жамиятда маълум антогонизм ёхуд зиддиятларни келтириб чиқариши мумкиндек.

⚡️Аммо айнан шу тафовутлар аслида сиёсий тизимни амалда такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлади. Партиялар ўртасидаги ўзаро мусобақа ва сиёсий кураш жамият манфаатларини кенгроқ ҳисобга оладиган муқобил давлат сиёсатини яратишга замин бўлади.

Бўлиб ўтган дастлабки икки теледебатлар давомида партиялар етакчи ва маърузачилари ўз сайловолди платформаларига киритилган асосий таклифларини тақдим этдилар, баъзилари бир-бирини тўлдирса, айримлари эса бир-бирига тамоман зид бўлди. Қизгин мунозаралар сайловчиларни қизиқтирган долзарб муаммоларни акс эттирса-да, оммавий муҳокамалар иштирокчилари такомилга молик бир нечта муҳим жиҳатларни ҳисобга олишларини тақозо этади.

📎Умуман олганда, теледебатлар юзасидан туғилган холис мушоҳадаларимиз хулосалари шундан далолат берадики, мамлакат ижтимоий-сиёсий кўланкасида аниқлик, танқидийлик ва очиқликнинг қарор топиб бориши сайловчилар ишончини ошириш ва Ўзбекистонда сиёсий баҳс-мунозаралар сифатини яхшилаш йўлида ташланган муҳим қадам бўлмоқда.

◀️Батафсил

Бобур Алихонов,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фахрий профессори, медиа эксперт


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Oqqo'rg'on

Men ham harbiy bo'laman


Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularni Ona Vatan taraqiyyotiga xissa qo'shuvchi munosib farzand bo'lib yetishishlarini ta'minlash maqsadida Ma'naviyat va ma'rifat markazi Oqqo'rg'on tuman bo'linmasi tashabbusi bilan Chirchiq Oliy tank qo'mondonlik-muhandislik bilim yurti, tuman  Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi hamkorligida 3-umumta'lim maktabining «Men ham harbiy bo‘laman» kitobi taqdimoti bo'lib o'tdi.

Tadbirda tumandagi 3-umumta'lim maktabining o'quvchi-yoshlar orasida «Men ham harbiy bo‘laman» kitobi asosida qiziqarli ma'lumotlar hamda  bugungi kunda yurtimizda harbiy sohada amalga oshirilgan islohatlar bo'yicha fikr bildirildi.

@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 9 oktabr
☀️ +28°...+15°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 +15°, ↖️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +21°
Kun: ☀️ +27°
Oqshom: ☀️ +25°
Namlik: 18%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 2.2 m/s
Bosim: 762 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:27
Quyosh botishi: 17:51
#профилактика

⚡️ Оққўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда аянчли йтҳларга учраган автомобиллардан фойдаланилмоқда.

Туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳайдовчиларни хушёрликка чорлаш, йтҳларни аянчли оқибатларини етказиш мақсадида давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига йтҳ натижасида аянчли кўринишга келиб қолган автомобиллар махсус автомобилларга ортилиб, йўл четларига жойлаштирилмоқда. Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат, янги фирибгарлик❗️

Энди картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтманг!

Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.

❗️Буни қандай уддалашмоқда? Батафсил ушбу видеода.

#firibgarlik

https://t.iss.one/AOKBToshvil