Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.73K subscribers
25.7K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Оққўрғон тумани
"БАРҚАРОР ТУРМУШ"  тадбири

Оққўрғон тумани миқиёсида хотин-қизлар ўртасида хукукбузарлик хамда жиноятчиликнин олдини олиш, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган шахслар, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетганлар, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ажрим ёқасида турган оилалар билан ишлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 26/3069- сонли кўрсатма хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан тарғибот тадбирлари ва профилактик суҳбатлари ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни  ажрим ёқасидаги оилалар ва узок муддатга кетганлар, фарзандини ёлгиз тарбиялаётган хотин-қизлар, пробация хисобида турувчи аёллар  ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилди хамда тазйикдан жабрланган аёллар химоя ордерлари расмийлаштирилди.

Ушбу тадбирлардан асосий мақсад жамиятда хотин-қизларнинг ўринини топишга кўмаклашиш ҳамда аёлларнинг қонуний-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
#Минбар

ЭКСПЕРТ НИГОҲИДА БИРИНЧИ ДЕБАТ ТААССУРОТЛАРИ
 
🔷Дебатлар мамлакатимизда сайлов жараёнларининг муҳим қисмига айланиб улгурди. Маълумки, 27 сентябрь куни Дебат Холлда сиёсий партия раҳбарлари ўртасида жорий йилги сайловнинг дастлабки дебати бўлиб ўтди.
 
🔘Теледебатда экспертни жалб қилган жиҳатлардан бири унинг тузилиши жиҳатидан тизимли ташкил этилганлигидир. Дебат 4 раунддан иборат ҳолда ташкил этилди. Мазкур дебатни сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчи олимлардан иборат мустақил экспертлар ҳам бевосита кузатиб боргани унга холис, адолатли, шаффоф баҳо бериш имкониятини яратди.
 
🔰“Ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш масалалари” мавзусида бўлиб ўтган дебат ҳақида бевосита иштирок этган мустақил эксперт, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркомиловнинг айрим фикр-мулоҳаза ва хулосалари ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

◀️Батафсил

@olimlar_minbari
“Уч авлод" учрашувлари ёшларга ҳаёт сабоқларини бермоқда

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан “Уч авлод” учрашувлари ташкил этилмоқда. Инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундайди.

Оққўрғон тумани "Зарафшон" МФЙда жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашувда узоқ йиллар самарали хизмат қилган нуронийлар, устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Т.А.Боболов ҳамда нуронийлар, устозлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар, ёшларни ватанни севиш, анъаналар ва қадриятларга содиқ бўлиш, "икки тил-бир касбни эгаллаш" ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир туман ҳокимлиги, туман Нуронийлар жамғармаси, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

@Oqqorgon_hokimligi
Bugun, 3 oktabr
☁️ +28°...+19°, Bulutli

Hozir: ☁️ +19°, ↙️ 5.1 m/s

Tong: ☁️ +23°
Kun: ☁️ +27°
Oqshom: ☁️ +25°
Namlik: 28%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 5.9 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:21
Quyosh botishi: 18:01
#Оққўрғон
#Жараён #Process #Процесс

Жорий йилининг 3 октябр куни 8- умумий ўрта таълим мактабида Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокир Алматов ва Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиевлар билан Тошкент вилояти Оққўрғон ҳамда Қуйичирчиқ туманларининг кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi