Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.68K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

Устоз ва мураббийларимиз доимо эъзозда!

Оққўрғон тумани «Малика» тантаналар мажмуасида юртимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан тантанали байрам ташкил этилди.

Жараёндан фотолавҳалар

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Bugun, 2 oktabr
☀️ +28°...+18°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 +19°, ↗️ 3.1 m/s

Tong: ☁️ +22°
Kun: ☀️ +28°
Oqshom: ☁️ +26°
Namlik: 22%
Shamol: Sharqiy, 5.7 m/s
Bosim: 760 mm sim. ust.

Oy: Yangi oy
Quyosh chiqishi: 06:20
Quyosh botishi: 18:03
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон
#пресс_тур

Маълумотларга кўра, Оққўрғон туманида жорий йилда қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахта ва ғалладан мўл ҳосил олинмоқда. 11 минг 200 гектар майдонда ғўза паваришланган бўлиб, бу йил ҳисобига кўра, жами 43 минг тонна пахта хомашёсини давлатга топшириш кўзда тутилган.
Мазкур Репортаж дастури Оққўрғон туманидан тайёрланган.

Кўрсатув муаллифи: 
Гулнора ОТАЖОНОВА

@oqqorgon_hokimligi
Оққўрғон тумани
"БАРҚАРОР ТУРМУШ"  тадбири

Оққўрғон тумани миқиёсида хотин-қизлар ўртасида хукукбузарлик хамда жиноятчиликнин олдини олиш, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган шахслар, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетганлар, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ажрим ёқасида турган оилалар билан ишлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 26/3069- сонли кўрсатма хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан тарғибот тадбирлари ва профилактик суҳбатлари ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни  ажрим ёқасидаги оилалар ва узок муддатга кетганлар, фарзандини ёлгиз тарбиялаётган хотин-қизлар, пробация хисобида турувчи аёллар  ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилди хамда тазйикдан жабрланган аёллар химоя ордерлари расмийлаштирилди.

Ушбу тадбирлардан асосий мақсад жамиятда хотин-қизларнинг ўринини топишга кўмаклашиш ҳамда аёлларнинг қонуний-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
#Минбар

ЭКСПЕРТ НИГОҲИДА БИРИНЧИ ДЕБАТ ТААССУРОТЛАРИ
 
🔷Дебатлар мамлакатимизда сайлов жараёнларининг муҳим қисмига айланиб улгурди. Маълумки, 27 сентябрь куни Дебат Холлда сиёсий партия раҳбарлари ўртасида жорий йилги сайловнинг дастлабки дебати бўлиб ўтди.
 
🔘Теледебатда экспертни жалб қилган жиҳатлардан бири унинг тузилиши жиҳатидан тизимли ташкил этилганлигидир. Дебат 4 раунддан иборат ҳолда ташкил этилди. Мазкур дебатни сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчи олимлардан иборат мустақил экспертлар ҳам бевосита кузатиб боргани унга холис, адолатли, шаффоф баҳо бериш имкониятини яратди.
 
🔰“Ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш масалалари” мавзусида бўлиб ўтган дебат ҳақида бевосита иштирок этган мустақил эксперт, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркомиловнинг айрим фикр-мулоҳаза ва хулосалари ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

◀️Батафсил

@olimlar_minbari
“Уч авлод" учрашувлари ёшларга ҳаёт сабоқларини бермоқда

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан “Уч авлод” учрашувлари ташкил этилмоқда. Инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундайди.

Оққўрғон тумани "Зарафшон" МФЙда жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашувда узоқ йиллар самарали хизмат қилган нуронийлар, устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Т.А.Боболов ҳамда нуронийлар, устозлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар, ёшларни ватанни севиш, анъаналар ва қадриятларга содиқ бўлиш, "икки тил-бир касбни эгаллаш" ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир туман ҳокимлиги, туман Нуронийлар жамғармаси, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

@Oqqorgon_hokimligi
Bugun, 3 oktabr
☁️ +28°...+19°, Bulutli

Hozir: ☁️ +19°, ↙️ 5.1 m/s

Tong: ☁️ +23°
Kun: ☁️ +27°
Oqshom: ☁️ +25°
Namlik: 28%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 5.9 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:21
Quyosh botishi: 18:01