Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Жорий йилнинг 15 август куни қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Оққўрғон туман адлия бўлими ва туман ҳокимлиги хотин~қизлар бўлими томонидан тумандаги ТТБда  Адлия вазирлигининг топшириғи билан “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси ташкил этилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Jarayon #Process #Процесс
#Оққўрғон

Ҳоким қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

Жорий йилнинг 16 август куни Оққўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Зарафшон МФЙда жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой қуришда ёрдам бериш, кредит каби масалалар билан боғлиқ 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида бартараф этилди, қолганлари тегишлилиги бўйича масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#Беш_ташаббус
#Оққўрғон_тумани
#Касблар_танлови

"Мен келажакман" шиори остида ўтказилган "Касблар танлови-2024" танловининг 1-босқичида тест синовлари орқали ёшларнинг билимларини синалди.

Ушу босқичга ёшлар ўзлари ўтган 5 та йўналишлар бўйича тест синовларидан ўтишди.

Хусусан,
Электромонтаж;
Ёш қурувчи;
Пайвандлаш;
Навойичилик;
Дизайнерлик;

Ёшлар касблар танловида ўз билимларини яна бир бора синашди.

"КАСБЛАР ТАНЛОВИ-2024" тест машқ шартидан юқори балл олган ёшлар амалий топшириқлар шартига йўлланмани қўлга киритишди.

@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг 6-чақириқ 109-сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 август куни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Т.А.Боболов, туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган навбатдаги сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-август санасидаги “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатилгани камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги
масала муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масаланинг ижросини таъминлашда сусткашликка ва маъсулиятсизликка йўл қўйганликлари учун тегишли мутасаддилар фаолиятига  туман прокуратураси томонидан ҳуқуқий баҳо бериш учун тавсия этилди.

@Oqqorgon_hokimligi