Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Наврўз
#мурожаат_ортидан
#хайр_саховат

Умумхалқ байрамларида халқимизга хос бўлган меҳр, саховат каби фазиларлари ёрқин намоён бўлишига одатланганмиз. Наврўз байрами тобора яқинлашмоқда.

Туман ҳокимлигига моддий, маънавий қийинчилиги юзасидан мурожаат қилган "Султонобод" МФЙда яшовчи фуқаро С. Қўчқоров оиласи ҳолидан туман мутасадди ташкилотлари ҳамда ҳомийлар билан биргаликда хабар олинди.

Жумладан, "Мухсинхон тўра" жоме масжиди имом ноиби О.Абдувакилов, Туман адлия бўлими бошлиғи Б.Жўраев ҳамда Туман тиббий-ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ў.Болтабоев ушбу оиланинг вояга етмаган фарзандига ногиронлик араваси топширди ҳамда моддий ёрдам кўрсатди.
#Наврўз
#Хайрли_амал

Оққўрғонда "Наврўз" умумхалқ байрамлари эзгу ва хайрли амаллар билан бошланди. Бугун Оққўрғон туман ҳокимлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларнинг 25 нафар фарзандини суннат тўйи ўтказиб берди.
Тадбирда туман ҳокими Алишер Каримжонов ҳам иштирок этиб тўй болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинларни яқинлашиб келаётган "Наврўз" байрами ва бугунги шукуҳли кун тўй билан табриклаб, болажонларни келгусида юртимиз равнақига хизмат қиладиган йигитлар бўлишини тилади.

Болажонларга ҳокимликнинг эсдалик совғалар топширилди. Тадбир дастурхонида ўзбекнинг шоҳ таоми ош тортилиб, туман маданият бўлими хонандалари томонидан дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#айни_дамда
#суҳбат

Маълумки, 2022 йилнинг 1 март куни Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

📌 Мазкур фармонга кўра, республикамизда оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Шунингдек, ҳар маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинди.

Айни пайтда Оққўрғон тумани ҳокимлигида мазкур лавозимга номзодлар билан суҳбат ўтказилмоқда.

📌Суҳбатда тегишли ишчи гуруҳ билан бир қаторда барча сектор раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён

Тадбиркорлар билан мулоқотларимиз сайёр форматда ҳам давом этмоқда: бугунги манзил — Юқори Чирчиқ тумани

👉
Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия тизими янада ихчамлаштирилди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

● Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

● Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

☑️ Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди.

Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб, битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади.

📋 Фармон билан Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

➡️ Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизими жорий этилади.

📁 Шунингдек, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилиб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

🖥 Фармонга кўра, “е-shartnoma” тизими ягона электрон портали яратилади. Тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади.

Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – “кенгаш сўрови” жорий этилади.

📌 2023 йилдан
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Акалар укаларига суннат тўй қилишди”
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ва маҳалла ёшлар етакчилари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 29 нафар фарзандларига суннат тўйлари "Quattro" кошонасида ташкил этилди.

✍️Ёшлар ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган туман хокимлигига, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон миллий гвардия ходимлари, туман Ички ишлар бўлими, туман маданият бўлими ҳамда 25 сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби ҳодимларига ҳамкорлик учун Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими миннатдорлигини билдиради.

Бугун чин маънода унитилмас кун.
29 та оила фарзандларининг қувончига шерик бўлиш биз етакчиларга насиб этди.

🐎Той болаларга тақдим этилган 🚲велосипедлар барча болажонларга манзур бўлди.