Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.77K subscribers
25.9K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Янги_ўқув_йилиги_тайёргарлик
#Обод_мактаб

Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини кўриш мақсадида мактаб ҳудудида тўлиқ ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ободонлаштириш ишлари давомида ҳудуд тўлиқ бегона ўтлардан тозаланди, дарахт кўчатлари тўлиқ оқланди, турли манзарали гул кўчатларини суғориш ишлари ўтказилмоқда.


@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор айни техника ривожланган бир даврда яшаб келмоқдамиз. Шундай даврда техника имкониятларидан ғаразли ниятларда ҳам фойдаланаётганлар талайгина. Ана шундай ҳолатларни олдини олиш, фуқароларни киберхавфсизлик тўғрисида тушунчаларини ошириш мақсадида бугун Тошкент вилояти ИИББ киберхавфсизлик бўлими масъул ходимлари томонидан амалий семинар ва учрашув ўтказилди.

"Ишга марҳамат" мономаркази залида бўлиб ўтган ушбу семинар давомида йиғилганларга кибер жиноятлар, уларнинг турлари, унинг оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.


👉Батафсил лавҳада

@Oqqorgon_hokimligi
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ёшлар ойлиги доирасида икки нафар фаол спортчиларимиз Худойбоқова Умида ва Рўзиохунов Шахзодларга агентликнинг махсус эсталик совғалари маҳалла ижтимоий ҳодимлари С.Ғофурова, У.Хужамов томонидан ёшлар етакчилари С. Ишмуратов ва Ш. Сунатуллаевлар ҳамкорлигида топширилди.

🏆 Оққўргон туман Инсон ижтимоий хизматлар маркази жамоаси спортсевар ёшларимизга омадлар тилайди.

@oqqorgon_hokimligi
#Профилактика_куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги ПҚ-2833-сон қарори асосида хафтанинг ҳар пайшанба куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни" деб эълон қилинганлиги муносабати билан 04.07.2024 йил куни Оққўрғон тумани 3-сектор штаби мажлислар залида Оққўрғон тумани Жиноят ишлари бўйича Суди раиси С.Т.Исакулов ҳамда Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи подполковник И.Т.Турғуновлар бошчилигида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан умумий профилактика тадбири ташкил этилиб, фуқароларга Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунларга риоя этиш, ҳуқуқбузарлик содир этмаслик ҳамда қонунни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi
#расмий

Тайинлов

Мамадалиев Зиёдулла Олимжон ўғли - Тошкент вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси Оққўрғон туманига бириктрилган вакил лавозимига 2024-йилнинг 24-июн кунидан тайинланди.
Тайинловга қадар Мамадалиев Зиёдулла Олимжон ўғли~Оққўрғон тумани "Толовул" МФЙ да Тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалри бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

@oqqorgon_hokimligi
Оққўрғон тумани Навбаҳор, Ҳосилдор, Хамзаобод, Халқобод, Маданият, Элтамғали МФЙларида Дўнгқўрғон линиясида таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 5 июль куни 9-00 дан 12-00гача электр таъминотида узилишлар бўлади.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 5 iyul
☀️ +37°...+23°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +23°, ↙️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ +29°
Kun: ☀️ +36°
Oqshom: ☀️ +34°
Namlik: 15%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 7.2 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 04:55
Quyosh botishi: 19:58

@oqqorgon_hokimligi
2-секторда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди!

Жорий йилнинг 04-июль куни Оққўрғон тумани прокурори ўринбосари, С.Сафаров ва Оққўрғон туман ташкилотлари иштирокида белгиланган режа асосида Оққўрғон туман 2-сектор худуди "Маданият" МФЙда яшовчи аҳолиларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 6 нафар фуқаролар қатнашди. Қатнашган фуқаролар томонидан турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди. Оққўрғон тумани прокурори ўринбосари, С.Сафаров фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун тегишлилиги бўйича ижросини таъминлаш бўйича масъулларга йўналтириб, ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.


@oqqorgon_hokimligi