Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Hurmatli fuqarolar!


📣Joriy yil 10-iyun sanasidan boshlab yangi “Mening bogʻim” loyihasiga start berilganligini maʼlum qilamiz.

Jarayon quyidagi 3 ta bosqichda oʻtkaziladi:

1️⃣ Taklif kiritish (10-iyundan – 20-iyungacha);

2️⃣ Saralash (20-iyundan – 23-iyungacha);

3️⃣Ovoz berish (23-iyundan – 3-iyulgacha).

Tashabbus koʻrsating, gʻolib boʻling!

#tashabbusli_budjet #open_budget

@oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам эффективного использования энергоресурсов и обеспечения устойчивой работы объектов энергетической сферы в осенне-зимний сезон.

Facebook|Instagram|X
#bildirish
#yoshlar_oyligi

⚡️Toshkent viloyatidagi tuman va shaharlar bo‘ylab Yoshlar festivallari bo‘lib o‘tadi!

Yoshlar oyligi doirasida joylarda turli madaniy-maʼrifiy tadbirlar, sport bellashuvlari, intellektual o‘yinlarni tashkil etiladi.

Shuningdek, yoshlar uchun sayillar, qiziqarli badiiy dasturlar namoyish etiladi.

Jumladan, joriy yilning 24-iyun  soat 19:00 da Oqqo‘rg‘on tumanida “Yangi O‘zbekiston yoshlari, birlashaylik!" shiori ostida Yoshlar sayli o‘tkaziladi.

SOAT 10:00 – 18:00 gacha:

-Shaxmat bahslari;
- Sport musobaqalari;
- Interaktiv o'yinlar;
-
Ustoz AI";
- "Ibrat farzandlari";
- “Mutolaa”;
-"Uz Chess"
kabi loyihalar doirasida uchrashuvlar tashkil etiladi.

Shuningdek, soat 19:30dan boshlab gala konsert dasturi bo‘lib o‘tadi.

Festival doirasidagi tadbirlarda barchangiz ishtirok etishingiz mumkin.


@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 11 iyun
☀️ +37°...+24°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +24°, ➡️ 1 m/s

Tong: ☁️ +31°
Kun: ☀️ +37°
Oqshom: ☁️ +35°
Namlik: 15%
Shamol: Shimoliy, 6.5 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 04:49
Quyosh botishi: 19:55

@oqqorgon_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Навбатдаги ҳокимлик соати: ёшларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, 2024 пилла мавсуми шартномаларини бажарилиш ҳолати, "Ёшлар куни" муносабати билан фестиваллар ташкил этиш, ижро интизоми ва бошқа масалалар муҳокамаси

Туман ҳокими Т.А.Боболов навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилишини ўтказди. Унда қатор масалалар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибида
ёшларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, 2024 пилла мавсуми шартномаларини бажарилиш ҳолати, "Ёшлар куни" муносабати билан фестиваллар ташкил этиш, ижро интизоми ва бошқа масалалар таҳлил қилинди. Масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Масъулларга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва режали топшириқлар берилди.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Toshkent viloyati suv taʼminoti" AJ Oqqoʻrgʻon tuman filiali hamda Tuman Favqulodda Vaziyatlar bo'limi hamkorlikda  tumanning hamkor  tashkilotlar uchun oʻquv-taktik mashgʻuloti o'tkazildi.

Mashgʻulot davomida:

- tabiiy va texnogen hodisalar;

- yongʻin vaziyatlarda fuqarolar qanday harakat qilishi kerakligi;

- birinchi tibbiy yordam koʻrsatish kabi mashgʻulotlar oʻrgatildi.

Tadbir davomida filial xodimlari mashgʻulotlarda faol qatnashishdi.

Eslatib oʻtamiz, tadbir Oqqoʻrgʻon filialida boʻlib oʻtdi.

@oqqorgon_hokimligi
🪙 Муаллифлик гонорари оламан. Бу маблағлар ҳам иш ҳақи ҳисобланадими?

Қонунчиликка мувофиқ, муаллифлик гонорарларидан ҳисобланган ижтимоий солиқлар ҳам иш ҳақига тенглаштирилади.

🔵 Бунда, гонорар берувчи ижодий уюшмалар томонидан (давлат ташкилотлари 25 фоиз ва хусусий ташкилотлар 12 фоиз) миқдорда ижтимоий солиқ тўланади.

Демак, пенсияни ҳисоблаш учун ижодий уюшмалар аъзолари ва ижодий уюшмаларнинг аъзолари ҳисобланмаган бошқа ижодий ходимлар учун муаллифлик гонорари тўғрисидаги маълумотномалар асос ҳисобланади.

__________

🪙 Я получаю авторский гонорар. Считаются ли эти средства заработной платой?

В соответствии с законодательством к заработной плате приравниваются и социальные налоги, исчисляемые с авторского гонорара.

🔵 При этом социальный налог уплачивают творческие объединения, выплачивающие гонорары (25 процентов для государственных организаций и 12 процентов для частных организаций).

Поэтому для расчета пенсии основой являются справки об авторском гонораре для членов творческих союзов и других творческих работников, не числящихся членами творческих союзов.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 11 июн куни Оққўрғон тумани ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида турган ёшлар билан туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган фуқаролар  билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбиркор ва ёшлар учрашуви давомида, назоратдаги ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига тадбиркордан тегишли жавоблар ҳамда керакли маслаҳатларни олишди.

Бундан ташқари тадбиркор учрашувдаги ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғланмоқчи бўлсалар ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

@oqqorgon_hokimligi
#инсон_қадри
#муаммо_ва_ечим

БИЛДИРИШ!!!

✍️ Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 10_00да "Толовул"МФЙ биносида Оққўрғон "Инсон" маркази директори Ш. Мирзаев иштирокида маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилади. Бунда
*Ижтимоий тўловлар йўналишида
*Ногиронлиги борлар йўналишида
*Якка ёлғизлар, санаториялар, тазйиқ ва зўравонлик йўналишида
*Васийлик ва ҳомийлик йўналишида
*Кам таъминланган оилалар масласида
*Протез ортопедия ва реабилитациянинг техник воситалари масаласида
*Психолог хизмати
йўналишларида барча муаммо ва таклифлар кўриб чиқилади.

Иштирок юзасида маҳалла ижтимоий ходими М.Сиддиқовага мурожаат қилишингиз мумкин.

@oqqorgon_hokimligi