Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.16K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
🗣Е-auksion.uz Elektron savdo platformasida Toshkent viloyatida savdoga chiqarilgan yer uchastkalari, mulklar va mulkiy huquqlar bilan tanishing.

🔷Davlat aktivlari 151 ta (Ko'rish)
🔷Davlat mulkini ijaraga berish 133 ta (Ko'rish)
🔷Dexqon xo'jaligi yerlar ijarasi 2395 ta (Ko'rish)
🔷Ko'chmas mulk 297 ta (Ko'rish)
🔷Avtomototransport 460 ta (Ko'rish)
🔷Yer uchastkalari 1860 ta (Ko'rish)
🔷Yer qa'ri uchastkasidan foydalanish huquqi 3 ta (Ko'rish)
🔷Maxsus texnikalar 41 ta (Ko'rish)
🔷"O'zpaxtasanoat" AJ mol-mulklari 105 ta (Ko'rish)
🔷"O'zagrokimyohimoya" AJ mol-mulklari 343 ta (Ko'rish)
🔷Ko'chma savdo joylari 3452 ta (Ko'rish)
🔷Микромарказлар 15 ta (Ko'rish)
🔷Boshqa mulklar 254 ta (Ko'rish)

E-auksion.uz Elektron savdo platformasi orqali shaffof auksionlarda ishtirok eting va mulk egasiga aylaning.

📹 Видео кўлланма

☎️: 99 207-26-10
☎️: 99 207-36-10

@oqqorgon_hokimligi
Навбатдаги ҳокимлик соати: Ижро интизоми, 2024 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, ёшлар масалалари, солиқ тушумлари ва бошқа масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 3 июн куни туман ҳокими Т.А.Боболов навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилишини ўтказди. Унда қатор масалалар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибида ижро интизоми, 2024 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, ёшлар масалалари, солиқ тушумлари ва бошқа масалалар таҳлил қилинди. Масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Масъулларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#Oqqo‘rg‘on_tuman_ixtisoslashtirilgan_maktabi
#Qabul_2024
#1_iyundan_20_iyungacha

📣📣📣📣📣

❗️OQQO‘RG‘ON TUMAN IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABI 2024/2025-OʻQUV YILI UCHUN QABUL EʼLON QILADI!

⚡️Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Oqqo'rg'on tuman ixtisoslashtirilgan maktabiga 2024/2025-o‘quv yili uchun hujjatlar qabuli 1-iyundan – 20-iyunga qadar ONLAYN shaklda ariza.piima.uz sayti orqali amalga oshiriladi.

Oqqo‘rg‘on tuman ixtisoslashtirilgan maktabiga qanday hujjatlar talab etiladi?
🗂 Talabgorning:
tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi;
fotosurati (oxirgi 2 oyda olingan);
ota-onasi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxsning pasport maʼlumotlari va telefon raqamlari (doimiy ishlab turgan telefon raqamlari) aniq va bexato kiritilishi lozim;
baholar tabeli nusxasi (direktor tomonidan tasdiqlangan).

Oqqo'rg'on tuman ixtisoslashtirilgan maktabiga nechanchi sinfdan qabul qilinadi?
4-sinfni tugatgan oʻquvchilar aniq fanlar yo'nalishiga ixtisoslashtirilgan 5-sinfga qabul qilinadi.

🏢 Oqqo‘rg‘on tuman ixtisoslashtirilgan maktabining 2024-2025-oʻquv yili uchun qabul kvotasi quyidagicha:

Boʻsh oʻrinlar uchun kvota:
5-sinf aniq fanlar-24 nafar
6-sinf aniq fanlar-0
7-sinf aniq fanlar-3 nafar
8-sinf aniq fanlar - 6 nafar
9-sinf aniq fanlar - 6 nafar
10-sinf aniq fanlar - 6nafar


Murojaat uchun telefon:

☎️ +998901123034
☎️+998998095163

📌 Qabul jarayoniga oid yangiliklarni ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz orqali kuzatib boring. 👇

Telegram | Facebook
#qabul_2024
#1_iyun_20_iyun
#infografika

❗️IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB VA MAKTAB-INTERNATLARIDA


OʻQISH ISTAGIDA BOʻLGAN NOMZODLAR UCHUN MUHIM MAʼLUMOTLAR USHBU INFOGRAFIKADA


Eslatma, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga 2024/2025-o‘quv yili uchun hujjatlar qabuli 1-iyundan – 20-iyunga qadar ONLAYN shaklda ariza.piima.uz sayti orqali amalga oshiriladi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Portal
Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судига суд аппарати ходимлари заҳираси шакиллантирилаётганлиги тўғрисида эълон!


Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судига суд аппарати ходимлари заҳираси шакиллантирилаётганлиги сабабли, туман суди қуйидаги лавозимларга номзодларни заҳирага олиш юзасидан танлов эълон қилади.

Лавозимлар:

Девонхона мудири, судья ёрдамчиси ва архивариус.

Лавозим бўйича номзодга қўйилган талаблар:

Малакали, хорижий тилларни биладиган, вакант лавозим учун зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга олий юридик маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати:

Ариза;
Номзоднинг маълумотномаси ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумотнома;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги
ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
номзоднинг фуқаролик паспорти (ID картаси) нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно).
ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
соғлиги ҳақида тиббий маълумотномалар;
СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси;
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили:

Tel: (+99855) 517-02-57 (ichki raqam 10381)
e-mail:
[email protected]

Жиноят илари бўйича
Оққўрғон туман суди
девонхона мудири                    М.Ш.Қўчқоров


@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#байрам_шукуҳи

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  муносабат билан “Адолат” СДП Оққўрғон тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Ширинтой" мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар учун  тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Кенгаши депутати Д.Усманова, Адолат СДП туман кенгаши депутатлари А.Қурбонов, О.Абдулахатова, Н Абдураимовалар иштирок этишди, байрам тилакларини билдиришди.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига бадиий китоблар ҳамда ўқув қуролларидан иборат махсус совғаларни топширилиши болаларга байрамона кайфият бағишлади.

@oqqorgon_hokimligi
Эълон!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-59-сонли Фармонига мувофиқ, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш уларни хорижий иш берувчилар танловига тайёрлаш, ўқув марказларида касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун жалб қилиш мақсадида эртага 04.06.2024 йил соат 10-00 га Толовул МФЙ "Ишга марҳамат" Мономаркази биносида Республика ва вилоят меҳнат миграцияси агентлигидан вакиллар иштирокида четга бориш истагида бўлган фуқаролар учун махсус ташкил этилаётган семинарга таклиф этиламиз.

@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эркатой Хонзода" номли Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

@Oqqorgon_hokimligi
Авлодлар сизни дуо билан эсласин десангиз…

 “Яшил макон” бу топшириқ эмас, бу виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз. Яшил маконни қилмаганларни эртанги кунга бепарво одамлар деб қабул қилган бўлардим”.

Шавкат Мирзиёев, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Дарҳақиқат, биздан кейин келадиган авлод қандай Ўзбекистонда яшаши, уларнинг жаннатмакон диёрда ёхуд сувсиз, дарахтсиз чўлда яшаши айнан бугунги аҳолининг сайъи-ҳаракатига ҳам боғлиқ.

Хусусан, бугун вилоят ҳокими З.Мирзаев томонидан ўтказилган йиғилиш ҳамда туман ҳокими Т.Боболов томонидан ҳокимлик соатида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ходимларига бириктирилган Бирлик МФЙ ҳудудида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар кунлик ходимлар томонидан назоратга олиниб, кўчатларни суғориш ишлари амалга оширилди.

Айнан, бизнинг бугун табиатни асраб-авайлашимиз, уни обод қилишимизнинг самарасини биздан кейинги авлод ҳис қилади деган умиддамиз.

@oqqorgon_hokimligi