Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.16K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
"Ҳоким кубоги" футбол мусобақаси жараёнидан лавҳалар.

@oqqorgon_hokimligi
#Oqqo'rg'on_tuman_ixtisoslashtirilgan_maktabi
#Ochiq_eshiklar_kuni

Ushbu tadbir davomida maktabga o'qishga qabul qilinadigan 5-sinf o'quvchilari va ularning usozlari ,ota-onalari ishtirok etdilar. Yig'ilganlarga maktabda yaratilgan sharoitlar, o'quvchilar amal qilishi lozim bo'lgan qoidalar va o'qitish tizimi batafsil tushuntirildi.

📍Shuningdek, maktab ma'muriyati tomonidan o'quvchilar uchun maktab bo‘ylab sayohat tashkil etilib, ular muassasa hayoti bilan yaqindan tanishtirildi.

@oqqorgon_hokimligi
#Меҳнат_ярмаркаси

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" Мономарказида 2024 йил 14 май куни соат 10-00да тумандаги ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзи учун мақбул иш қидираётган туманимизнинг ишсиз фуқароларини "Меҳнат ярмаркаси"га таклиф этамиз!

@oqqorgon_hokimligi
Авлодлар сизни дуо билан эсласин десангиз…

 “Яшил макон” бу топшириқ эмас, бу виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз. Яшил маконни қилмаганларни эртанги кунга бепарво одамлар деб қабул қилган бўлардим”.

Шавкат Мирзиёев, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Дарҳақиқат, биздан кейин келадиган авлод қандай Ўзбекистонда яшаши, уларнинг жаннатмакон диёрда ёхуд сувсиз, дарахтсиз чўлда яшаши айнан бугунги аҳолининг сайъи-ҳаракатига ҳам боғлиқ.

Хусусан,  туман ҳокимлиги ходимлари томонидан Бирлик МФЙ ҳудудида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар кунлик ходимлар томонидан назоратга олиниб,  доимий равишда кўчатларни суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Айнан, бизнинг бугун табиатни асраб-авайлашимиз, уни обод қилишимизнинг самарасини биздан кейинги авлод ҳис қилади деган умиддамиз.

@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 14 may
☀️ +35°...+19°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +19°, ↙️ 5.1 m/s

Tong: ☁️ +27°
Kun: ☁️ +34°
Oqshom: ☀️ +33°
Namlik: 12%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.2 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:05
Quyosh botishi: 19:33

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон

Кечиктириб бўлмайдиган масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 14 май куни 1-сектор ҳудуди Гулистон МФЙда жойлашган Ихтисослашган мактаб биносида туман ҳокими Т.А.Боболов раҳбарлигида айни пайтдаги долзарб масалалар юзасидан навбатдаги йиғилишни ўтказди. Йиғилишда туман ИИБ бошлиғи подполковник И.Турғунов, ҳоким ўринбосарлари тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 1-сектордаги МФЙ еттиликлари иштирок этишди.

Хусусан, "Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш" бўйича Республика ишчи гуруҳининг 2024 йил 19 апрелдаги 1-сонли қарорига асосан ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги масала, ёшларге ер тарқатиш ҳамда бандликни таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди
.

Ушбу топшириқлар ижросига юзаки ёндошиб, ижросини таъминламаётган МФЙ фаоллари масъуллар томонидан қатъий огоҳлантирилиб, ишга виждонан ёндошиш кераклиги тушунтирилди.

@Oqqorgon_hokimligi