Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.16K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
2024 YIL 1 MAY KUNIDAN AHOLI ISTE’MOLCHILARI UCHUN BELGILANGAN ELEKTR ENERGIYASI TARIFLAR HISOBI HAQIDA MA’LUMOT.

@oqqorgon_hokimligi
2024-YIL 1-MAY KUNIDAN AHOLI ISTE’MOLCHILARI UCHUN BELGILANGAN TABIIY GAZ TARIFLARI HISOBI HAQIDA MA’LUMOT

@oqqorgon_hokimligi
#Китобхонлик_хафталиги

КИТОБ ҚАЛБ ГАВҲАРИ, КЎНГИЛ ЗИЙНАТИ

Жорий йилнинг 23 апрел куни Оққўрғон туман Ахборот-кутубхона маркази ташаббуси билан 25-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ''Китобсевар миллат" шиори остида ''Китобхонлик ҳафталиги' доирасида 6-умумтаълим мактаби ҳамда 1-сонли КҲМ ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни АКМ раҳбари М.Мирзакаримова очиб берди. Журналист ва ижодкор О.Йўлдошев, 6-умумтаълим мактаби ММИБДЎ Ж.Турғунбоевалар сўзга чиқиб, ёшларни китобхонликка жалб қилиш, китобнинг беминнат устоз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўқувчилар турли мавзуларда шеърлар ёд олишди. 25-БМСМ ўқитувчиси Н.Отабекова раҳбарлигидаги ''Гулғунча" рақс дастаси раққоса қизлари ижросидаги гўзал рақслар тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир сўнггида ўқувчилар китоб кўргазмалари билан таништирилди ва янги адабиётлар тавсия қилинди.

@Oqqorgon_hokimligi
Амалдаги ислоҳотлар: Инсон қадри учун!

Оққўрғон тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг 23 апрель куни туман ҳокими Т.А.Боболов билан аҳоли муаммолари, “еттилик” фаолияти, ипак қурти боқиш,ободонлаштириш, томорқадан самарали фойдаланиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Т.А.Боболов маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйишда маҳаллалардаги еттиликларнинг ўрни ва вазифалари, уларга юклатилган вазифалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек аҳоли муаммолари тингланиб, ечими бўйича масъулларга топшириқлар берилди ҳамда маҳаллани ободонлаштириш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек пиллачилик билан шуғулланаётган фуқароларга ипак қурти боқишнинг тартиби, боқувчига яратиладиган шарт - шароитлар ҳамда имтиёзлар бўйича тушунчалар берилди.

@Oqqorgon_hokimligi