Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.77K subscribers
25.9K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

⚡️Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг 6-чақириқ 95-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида 1-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари К.Шинтемиров ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабр кунидаги “2022-2024-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яҳшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан Оққўрғон тумани “Сув таъминоти” филиали томонидан 2023-2024-йил куз-қиш мавсумининг якунланиши ва 2024-йил учун белгиланган дастурий режалари ҳақида "Сув таъминоти" филиали раҳбари У.Давидов ҳисоботи нинг ҳисоботи тингланди.


Кун тартибида 5 та масала белгиланган бўлиб, барчаси муҳокама қилиниб, тегишли сессия қарорлари қабул қилинди. 

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

⚡️Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг 6-чақириқ 95-сессияси жараёнидан фотолавҳалар.

@Oqqorgon_hokimligi
Оққўрғон тумани ҳокими тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.

Учрашувда туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар МФЙ ҳоким ёрдамчилари ҳамда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.

Туман ҳокими мулоқот давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.


@Oqqorgon_hokimligi
#Инсон_қадри
#Инсон_ижтиомий_хизматлар_маркази

🇺🇿 Оққўрғон тумани 78 сонли ИМИ да "Ғамхўрлик" гуруҳи аъзолари учун барча шароитлар тахт қилинди.
🌷 «Ғамхўрлик» гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш,
- боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш,
- боланинг ёши, имкониятлари, қобилияти ва эҳтиёжларига қараб камол топишида кўмаклашиш,
- болани шакллантиришда, тарбиялашда ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бериш,
- болаларга ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш,
- ота-оналар учун «ижтимоий ҳордиқ» имкониятини яратишдан ибортдир

@oqqorgon_hokimligi