Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.68K subscribers
25.4K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#жараён

Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмасида туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ижро интизоми, хорижда бўлиб қайтган тумандошларимизни тиббий кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда тиббиёт ходимлари ва адлиянинг ҳамкорлигидаги келгуси вазифалар ҳам келишиб олинди
#ислоҳотлар_самараси
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашув

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда бандлик инспекторлари билан учрашди. Дилдан суҳбат қурди.

Суҳбат мақсад ва мазмуни маҳаллаларда давлат идоралари кўмагига муҳтож оилалар, аҳоли қатлами ҳақида тўлиқ маҳлумотга эга бўлиш, хориждан қайтган юртдошларимиз кўнглига қўл солиб кўриб, жоиз бўлса ёрдам кўрсатиш, имкони бўлса у чет элда ўрганган билм ва ҳунарларини туманда татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизлар сонини кескин қисқартириш чоралари ҳақида бўлди. Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ёрдамчилари доимий кўмакчи эканлиги таъкидлади. Ушбу янги тузилмалар ишини янада ривожлантириш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бу каби учрашувларни бугунгидек сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларда амалий иш жараёнида кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.
#Диққат_эълон

Ҳурматли тумандошлар!

Россия Федерациясида фаолият юритаётган “ПИК ИНДУСТРИЯ” қурилиш корхонаси қуйидаги йўналишлар бўйича, Россияда ишлаш истагини билдирган малакали фуқароларни танлов асосида ишга таклиф қилади:

1. Электромонтажник Москва вилоятига
Ойлик маоши: 67000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

2. Сантехника монтажи устаси
Ойлик маоши: 67000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

3. Темир-бетон монтажи устаси
Ойлик маоши: 100.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

ООО "РУДСТРОЙ" қурилиш корхонасига: Белград ва Курск вилоятларига

4. Арматуршик
Ойлик маоши: 50.000-65.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

5. Бетоншик
Ойлик маоши: 50.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

6. Каменшик
Ойлик маоши: 50.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

7. Темир-бетон конструкцияси устаси
Ойлик маоши: 50.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

8. Сваршик
Ойлик маоши: 50.000-65.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар

9. Прораб
Ойлик маоши:
50.000-65.000 рубль
25-40 ёшдаги эркаклар.
Россия давлатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар 2022 йилнинг 17 март куни соат 11:00 да Оққўрғон тумани АБКМ биносида бўлиб ўтадиган (ОНЛАЙН орқали бўладиган) танловга загран (қизил) ва яшил паспортларини ўзлари билан олиб келишларини сўраймиз.

Мурожаат учун : телефон (99) 611.57.16.
#хайрли_амал
#Наврўз_шукуҳи

Тўйу байрамларни эзгу амаллар билан бошлаш халқимизга хос хислат.

Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 15 март куни "Наврўз" умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш борасида ўтказган йиғилишда берган топшириқлари асосида бугун эрталабдан Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари билан биргаликда деҳқон бозорда ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркасида бўлди. Бозор маҳсулотлари, нарх-наво билан танишди.

Байрам муносабати билан ушбу ярмаркада сотиш учун соғлом ёш буқа кенг жамоатчилик орасида сўйилди. Иш аввалида туман имом-ҳатиби Қурон тиловат қилди.
Эътиборлиси байрам муносабати билан бозорда нарх-наво оширилмаслиги қатъий назорат қилинмоқда.
#Шошилинч

Туманимиз ҳудудига кириб келувчи юқори кучланишли 35КВ сим узулганлиги сабабли, Султонобод, Ҳамид Олимжон, Қўштепа, Тортувли маҳаллаларда вақтинча электр токи бўлмайди.

Туман электр тармоқлари мутасаддилар таъкидлашича, чамаси икки соат атрофида истеъмолчиларга электр токи узатиш тўлиқ тикланади. Айни дамда таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун туман электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.
#шукуҳ
#айнидам

⚡️Хабарингиз бор, Наврўз байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинган эди. Ушбу танловда Оққўрғон тумани маданият бўлими қошидаги "Тўрғай" фoлклор этнографик жамоаси хам ўз чиқишлари билан қатнашмоқда.

➡️ Биз туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоамизга омад тилаймиз.
#вазият

Узлуксиз давом этаётган ёғингарчиликлар турли ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўляпти. Бунинг оқибатида айрим бино-иншоотлар, автомобиль йўллари ва кўприкларга зарар етмоқда.

Жумладан, Оққўрғон туманидаги "Толовул” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги маҳалла ҳамда фермер хўжаликларига ўтувчи кўприк бузилган.

Туман ҳокими Алишер Каримжонов ҳамда сектор раҳбарлари ушбу ҳудудда бўлиб, зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, кўприкдан асосан фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик юмушлари учун фойдаланишини инобатга олиб, ундан вақтинча фойдаланмаслик, ёмғир тугаши Оҳангарон дарё суви барқарорлашгандан кейин янги кўприк қуриш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
#вазият

Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ бирдек ёнади, деганларидек шу кунларда давом этаётган ёғингарчилик зарари хонадонларни ҳам четлаб ўтмаётгани ҳаммага аён.

Туман ҳокими Алишер Каримжонов ва сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлиб ёмғирдан талофат кўрган аҳоли ҳолидан хабар олди.

Жумладан, кеча тунда тумандаги "Бойғули" МФЙда яшовчи ушбу оиланинг уйи ёмғирдан жиддий зарар кўрган.
А. Каримжонов ушбу оилани зудлик билан бошқа ҳудудга кўчириш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, ушбу оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ҳам мутасаддиларга топшириқ берди.