Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

Туман ҳокими долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Туман ҳокими Т.А.Боболов сектор раҳбарлари иштирокида долзарб масалалар юзасидан навбатдаги йиғилишини ўтказди. Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда қатор масалалар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Масъулларга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Kuni kecha sport vaziri o‘rinbosari Murod Valijonovich hamda viloyat sport boshqarmasi boshlig‘i Rustam Suvonkulovich tashrif buyirib tuman hokimi T.A.Bobolov bilan birgalikda sport ob'ektlari hamda mavjud sport maydonchalari holati tanishishdi.

@oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Telefonsizmaktab
#Tashabbus
#39_maktab

Viloyatda “Telefonsiz maktab” tizimi ommalashmoqda

Xabaringiz bor, viloyat hokimi Zoyir Mirzayev tashabbusi bilan viloyatda “Telefonsiz maktab” tizimi joriy qilingan edi.

Shu maqsadda, bugun viloyatning koʻpgina hududlarida mazkur tajriba ommalashtirilmoqda.

Jumladan, Oqqo'rg'on  tumanidagi “Hamid Olimjon” MFY hududidagi 39-sonli umumiy o'rta taʼlim maktabida ham  mazkur anʼana boshlangan. Muassasada bugungi kunda 330 nafardan ziyod oʻquvchilar tahsil olishadi. 30 nafarga yaqin pedagog-xodimlar faoliyat olib boradi.

@oqqorgon_hokimligi
Саломатлик ва экология

Оққўрғон туманида вилоят Спорт бошқармаси ва бир гурух Оққўрғонлик спортсевар нуронийлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-декабрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-6099-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар ва нуронийлар иштирокида “Саломатлик ва экология” мавзусида давра сухбати ва спорт мусобақаси ташкил этилди. Дастлаб нуронийлар ёшларга хаёти давомида соғлом бўлиш учун қайси жихатларга эътибор қаратиш лозимлиги ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига кони фойда эканлигини хаётий тажрибаларидан чиқиб келиб баён қилдилар.

Тадбирда “Саломатлик ва экология” тадбири ғоясини илгари сурган ва соғлом турмуш тарзини ахолининг барча қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилишни мақсад қилган нуроний Халил ота Қаршибоев соғлом бўлишни оддий хаёт тарзида жуда осон амалга ошириш мумкинлигини таърифлаб бердилар.

Тадбир давомида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, спорт ва саломатликни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадада қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

@Oqqorgon_hokimligi