Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.11K subscribers
28K photos
1.75K videos
49 files
3.48K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Туман ҳокими тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Бугунги кунда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс. Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.

Бугун Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов иштирокида ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, МФЙ ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.

Туман ҳокими Т.А.Боболов очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди ҳамда вақт талаб этадиган масалалар ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Оққўрғон тумани Ҳ.Олимжон ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу ҳудудда 2024 йил 4 январ куни соат 13:00дан - 14:00га қадар электр энергиясида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

🔰Оққўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Тожибоев бошчилигида тумандаги 49 та умумий ўрта таълим мактаби директорлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан 2023 йил якунлари ҳамда 2024 йил учун асосий устувор вазифалар ҳамда
Ижро интизом масаласи.
Қишки таътил даврини мароқли ўтказиш.
Таълим сифатини кўтариш масаласи
Турли масалалар юзасидан топшириқ қа вазифалар белгилаб олинди.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тумандошлар!

Хабарингиз бор хафтанинг ҳар жума куни туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида "Ҳоким қабули" бўлиб ўтмоқда.

Фуқароларимизга маълумот ўрнида шуни маълум қиламизки, эртага 5 январ куни "Ҳоким қабули" 4-сектор ҳудуди Элтамғали МФЙда жойлашган 19-умумий ўрта таълим мактаби биносида бўлиб ўтиши белгиланган.

👉Қабул соат 09-00да бошланади.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
🔥Ис газидан заҳарланиш ҳолатида қандай чоралар кўриш керак?

❇️Ис гази (углерод оксиди)
— рангсиз, ҳидсиз заҳарли газ. У асосан кўмир, табиий газ, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.
Газдан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

👨🏻‍⚕️Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:
Жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;
Жабрланувчининг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;
Нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);
Жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;
Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;
Нашатир спиртини ҳидлатиш;
Ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;
Жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш;
Кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.

Қуйидагиларга амал қилиш шарт:
ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш, резина ва полиэтилен қувурлардан фойдаланмаслик;
дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик;
ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик;
газ ускуналари ўрнатилган хоналарда ухламаслик;
газ ускуналаридан қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
сиқилган газ балонлардан уйни иситиш ва ошхонада овқат тайёрлашда фойдаланмаслик;
носоз, қўлбола ясалган ва ностандарт, сифат сертификати ҳамда фойдаланиш қўлланмаси бўлмаган ускуна ва жиҳозлардан фойдаланмаслик ҳамда газ сўргич (насос)ларни ишлатмаслик.

❗️Ўзимиз ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлмайлик ва юқоридаги қоидаларга амал қилайлик. Зеро, инсон саломатлиги ва ҳаёти бебаҳо бойликдир.

@oqqorgon_hokimligi
Халқимиз суйган санъаткор Хосила Рахимова Оққўрғонда!

Халқимиз суйган санъаткор Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист, "Шухрат" медали соҳибаси, Сурхон воҳасининг эрка қизи Хосилахоним Раҳимова Оққўрғон тумани Султонобод МФЙда истиқомат қилувчи Ойбек Юнусов хонадонида бўлиб, ашаддий мухлисаси бемор ётган оналарининг ҳолидан ҳабар олиш учун беминнат ташриф буюрдилар!

Тўшакда ётган онамиз хонанда билан бирга жонли ижрода қўшиқлар куйлашиб,  ташрифдан сўнг оёққа турдилар!

"Ота-онанга минг раҳмат" Хосила деб дуолар қилдилар!!!

Мана хақиқий хизмат кўрсатган артист қандай бўлиши лозимлигини Сурхон эрка қизи Хосила Рахимова тимсолида кўриб, яна бир бора халқимиз ишонч ҳосил қилди.

@oqqorgon_hokimligi