Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#савдо_ярмаркаси
Байрамларга хос анъана
Ҳар байрамда бозорларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярамаркаси ташкил этиш анъанага айланган.
Ҳайит байрами арафасида ҳам бу анъана давом эттирилди.
Бугун Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигида туман прокуратураси масъуллари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу ярмарка ва деҳқон бозор нарх-навоси ўрганилиб, сунъий оширилмаслиги қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, бугун 170 килограмлик қорамол сўйилиб, 55 минг сўмдан сотувга чиқарилди.
👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi

#очиқ_мулоқот
Бугун жума. Туман ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигидаги 4та сектор ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Фуқаролар қабулида 30 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг аксари, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, кредит, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам каби йўналишларда бўлди.
Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда мутасадди корхона раҳбарига йўналтирилди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.
Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.
Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.
Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.
Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.
Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан:
- “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.
Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;
- ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;
- давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;
- ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга олиб берилди;
- ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;
- 4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.