Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.14K subscribers
28.9K photos
1.8K videos
50 files
3.62K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Конституция_31

Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!

Бош қомусимиз қабул қилинган сана муносабати билан “Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида катта тантаналар ташкил этилди.

Тадбир доирасида "Нуронийлар" маскани, маҳалла биноси, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун"Workout" майдончаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Карнай ва сурнай садолари барчани маҳалла марказига чорлади. Республика, вилоят, туман вакиллари барчани қутлуғ сана – Конституциямизнинг 31 йиллик байрами билан қутлади. Бир гуруҳ фаолларга ва аҳоли вакилларига “Меҳнат фахрийси”, “Ибратли хонадон”, “Маънавият фидойиси” сингари кўкрак нишонлари, "Обод ҳонадон, обод кўча, обод маҳалла" танлови ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир концерт дастурига уланди. Эстрада хонандалари ва туман маданият ходимлари томонидан тайёрланган мусиқий дастур барчага кўтаринки кайфият улашди.

@Oqqorgon_hokimligi
🔴LIVE

Oqqo‘rg‘on tumani Boyguli MFYda bayram tadbirlari davom etmoqda.


Obuna bo'ling: @oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE

Oqqo‘rg‘on tumani Boyguli MFYda bayram tadbirlari davom etmoqda.


Obuna bo'ling: @oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE

Oqqo‘rg‘on tumani Boyguli MFYda bayram tadbirlari davom etmoqda.


Obuna bo'ling: @oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Маҳалламиз бўлди обод, биз қувнамай ким қувнасин🥰

🔥Оққўрғон тарафларга йўлингиз тушса, вилоят учинчи секторида жойлашган "Бойғули" маҳалласига албатта бир кириб ўтинг.

📖Давлатимиз қомуси қабул қилинган кун арафасида маҳалла аҳлига ажойиб туҳфа сифатида "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида қурилган янги ижтимоий соҳа объектлари ўз эгаларига, юртдошларимизга топширилди.

🎞Оққўрғон таассуротларини видеолавҳада томоша қилинг.👆

Yoshlar kundaligi
Bugun, 6 dekabr
☁️ +17°...+7°, Bulutli

Hozir: ☀️ +7°, ⬅️ 2.1 m/s

Tong: ☁️ +11°
Kun: ☁️ +16°
Oqshom: ☁️ +13°
Namlik: 23%
Shamol: Shimoliy, 2 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:33
Quyosh botishi: 16:53

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон

Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари!

Жорий йилнинг 6 декбрь куни туман ҳокими Т.А.Боболов туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 17-мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.

Ташриф давомида МТТда жажжи болажонларнинг таълим - тарбияси учун яратилган шарт - шароитлар, қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи билан яқиндан танишди. Шунингдек туман ҳокими Т.А.Боболов ушбу МТТда ташкил этилган болажонлар рақс тўгараги фаолияти билан қизиқиб, тўгарак фаолиятини кенгайтириш борасида ўзини таклиф ва мулоҳазаларини билдириш билан бир қаторда, ҳар қандай имконият яратиб беришга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди.

17-МТТ тарбияланувчилари бўлмиш жажжи болажонларга туман ҳокимининг совғалари топширилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#семинар
#услубий_кўмак

✍️ Оққўрғон туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази , Камбағалликни қисқартириш ва бандилкка кўмаклашиш бўлими, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 29 та МФЙ расиларига "Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ва уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби" тўғрисида штаб аъзолари услубий ва амалий семинар ташкил этилди.

@oqqorgon_hokimligi