Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла!

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов, туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари И.Турғунов, туман ишчи гуруҳи раҳбари А.Норматовлар биргаликда "Бойғули" МФЙда жойлашган ижтимоий соҳа объектларини қурилиш жараёни ҳамда ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Хусусан, 17-умумий ўрта таълим мактабининг қўшимча биносини қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Туман ҳокими Т.Боболов томонидан қурувчилар ҳамда масъулларга бажарилиши лозим бўлган ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ ва тизимли топшириқлар берилди.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 23 noyabr
🌧 +12°...+8°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +8°, ⬇️ 0 m/s

Tong: ☁️ +10°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +10°
Namlik: 39%
Shamol: Janubiy, 4.9 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:19
Quyosh botishi: 16:58

@oqqorgon_hokimligi
⚡️Is gazidan saqlanish uchun nima qilish kerak?

👆Yuqoridagi infografika orqali barchsini bilib olishingiz mumkin.

@oqqorgon_hokimligi
#Diqqat_tanlov

🇺🇿 Umummilliy Konstitutsiya imtihoni o'tkaziladi

O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 31 yilligi munosabati bilan Adliya vazirligi tomonidan Umummilliy Konstitutsiya imtihoni o'tkaziladi.

Imtihonda barcha ishtirok etishi mumkin.

📝 Tanlovda ishtirok etish uchun 8-dekabr.adliya.uz saytida ro'yxatdan o'tiladi (15-noyabrdan 25-noyabr 23:59 gacha).

🔰 Tanlov 2 bosqichda 3 ta toifa uchun alohida tashkil etiladi.

➡️ Batafsil bu yerda.

@oqqorgon_hokimligi
#Антикоррупция
#семинар

Билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!

Антикоррупция ойлиги доирасида Оққўрғон тумани ҳокимлигида ҳуқуқий семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўбаси вакиллари, туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари, Жиноят ишлари бўйича туман суди, туман Адлия бўлими, туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Коррупцияга қарши кураш ойлиги доирасида ўтказилган семинарда порахўрликни олдини олиш ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида фикр алмашилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг порахўрлик жиноятига жазо муқаррарлиги борасида маърузалари тингланди.

Жараёнда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Порахўрликнинг шахс ва жамиятга кескин салбий таъсири тўғрисида ҳаётий воқеалар асосида видеороликлар намойиш этилди.

Каналга аъзо бўлиш👇
@Oqqorgon_hokimligi
#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Қ.Р.Сариев, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Т.Т.Арипов, Оққўрғон туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари Бойғули МФЙда "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонлари асосида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

"Бойғули" МФЙда олиб борилаётган қурилиш жараёни ҳамда ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганишди. Хусусан, 12-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 17-умумтаълим мактабларидаги қўшимча бинонинг қурилиш жараёни, маҳалла биносининг таъмирланиш ҳолати, МФЙ ҳудудида жойлашган "Жўрабек-ота" қабристони атрофини девор билан ўраш ҳамда ободонлаштириш ишлари жараёнлари кўздан кечирилди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўл қўйилган камчилкларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бойғули МФЙ ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган янги боғга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

@Oqqorgon_hokimligi