Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.6K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Оққўрғон тумани 17-мактабгача таълим ташкилотида "Ҳосил" байрами болажонлар иштирокида ўтказилди.

@Oqqorgon_hokimligi
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси

Оққўрғон туманида 2023-2024 йиллар қиш-баҳор мавсумларида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича туманда зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган. Савдо ва тайёрлов корхоналари, фермер хўжаликлари томонидан ҳудудлардаги дислокация манзиллари, музлатгичларда ушбу маҳсулотларни етарли даражада жамғариш ишларига киришилган.

Келгуси қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман бўйича жами 337 тоннадан зиёд картошка, 48 тонна пиёз, 124 тоннадан ошиқ сабзи ва 62 тонна гуруч каби маҳсулотларни заҳирага ғамлаш режалаштирилган.

Туман ҳокими Т.А.Боболов соҳа мутасаддилари билан прогноз режаларнинг бажарилишини таҳлил қилиб, заҳира қилинадиган ҳар бир маҳсулот таъминоти юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни бериб ўтган.

@Oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🎞Айни пайтда давом этаётган “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги амалга оширилиши юзасидан Оққўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор Искандар Нурматов билан ўтказилган брифинг.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Таълим муассасаларида пайшанба профилактика куни

Таълим сифатини оширишда мактабларда ўқувчиларнинг ўқув жараёнлари тартибига қатъий амал қилиши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки, тартиб бор жойда, қонунларга тўла амал қилинадиган жамиятда таълим ҳам, тараққиёт ҳам бўлади.

Шу боис, туманимизнинг барча 29 та МФЙларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида профилактика куни муносабати билан ўқувчиларнинг тартибларга амал қилишига, дарсларга мунтаззам қатнашиши ҳолатларига эътибор қаратиб келинмоқда.

МФЙ масъуллари билан биргаликда ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиши бўйича давомати ва мактаб муаммолари ўрганилиб, биргаликда бу муаммоларга ечим топилмоқда.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 17 noyabr
☁️ +22°...+15°, Bulutli

Hozir: ☀️ +16°, ↙️ 5.1 m/s

Tong: ☁️ +17°
Kun: ☁️ +22°
Oqshom: ☁️ +18°
Namlik: 14%
Shamol: Sharqiy, 2.4 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:12
Quyosh botishi: 17:02

@oqqorgon_hokimligi
“Оққўрғон овози” газетасининг навбатдаги сони чоп этилди. Бу сонимизда:

- Туман ҳокими ёшлар билан учрашувда қандай мотивация берди?
- Қуёш панеллари нима учун керак ва у қандай ишлайди?
- ОИВга текширувдан ўтиш нега зарур?
- Овқатдан заҳарланишдан қандай сақланиш мумкин?
- Ёш ва умидли ижодкор Ҳусния Эркинова ижодидан намуналар.
- Коса тагида нимкоса...

Дарвоқе, газетамизга обуна давом этмоқда. Газетамизда қандай муаммо ва ходисаларни ёритишимизни истайсиз? Бу ҳақда изоҳ қолдирсангиз биз сизга албатта етиб борамиз.

@oqqorgon_hokimligi
📣Shaxmat ixlosmadlari diqqatiga!!!
19-noyabr kuni soat 10:00 da Oqqo'rg'on tuman Yoshlar agentligi binosida shaxmat musobaqasi o'tkaziladi. Ishtirokchilar yoshi chegaralanmagan.
🏅G'oliblar Ishonch do'koni tomonidan qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlanadi.

☎️Murojaat uchun:99 438-01-38 raqamiga, yoki mahalla yoshlar yetakchisiga aloqaga chiqishingiz mumkin.

@oqqorgon_hokimligi
#Қабул

Ҳоким фуқаролар мурожаатини тинглади

Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов, туман прокурори 2-сектор раҳбари Д.Файзиев ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида бугун навбатдаги фуқаролар қабули Ҳосилдор МФЙда жойлашган 2-сектор биносида ўтказилди.

Қабул давомида 20 нафардан зиёд фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди, шунингдек тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, барчаси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

✍️Оққўрғон
тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi