Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.22K subscribers
30K photos
1.88K videos
51 files
3.86K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА ФАОЛЛИК КЎРСАТАЙЛИК

Туман Маданият бўлими ходимлари пахта йиғим теримида иштирок этаётган тумандошларимиз кайфиятларини кўтариш максадида Элтамғали МФЙ ҳудудида жойлашган "Барно Исломбек" фермер хўжалиги даласида бўлишиб, теримчиларга дилтортар қўшиқлари билан шижоат бахш этдилар.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон
#жараён

Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон!

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик 4 та сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси, корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Бойғули маҳалла фуқаролар йиғинида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада туман Газ таъминоти, Электр тармоқлари корхонаси, Ичимлик сув таъминоти, тиббиёт бирлашмаси, туман қурилиш бўлими, ва Ободонлаштириш бўлимлари ходимларига топшириқлар берилиб,  йўриқнома берилган топширқлар бўйича Бойғули  махалласида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этишда ҳар бир соҳа вакиллари вазифаларини қай тартибда бажариши лозимлиги тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда аҳолига ободонлаштириш, том орқа хўжалигини тартибга келтириш ишларини амалга оширишни тарғиб қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон

Бойғулини обод ҳудудга айлантирамиз

Оққўрғон тумани Бойғули маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ҳамда,инфратузилма ва комуникация соҳаларида айни пайтда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Шох кўчасини шағаллаштириш, ариқ ва зовурларни кераксиз чиқиндилардан тозалаш, эскириб қолган электр симёғочларини замонавий бетон устунларига алмаштириш каби ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Меҳнат ярмаркаси

Оққўрғон тумани Бойғули маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмакаси” бўлиб ўтди.

Ушбу “Меҳнат ярмаркаси”да тумандаги 40 та корхона ва ташкилотлар ҳамда 4 та йирик иш берувчи корхоналар 806 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси”да ишсиз, банд бўлмаган 120 нафар фуқаролар иштирок этишиб, шулардан 37 нафари доимий ва мавсумий иш ўринларига ҳамда 30 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш учун “Ишга марҳамат” Монамарказига йўланмалар берилди, Шунингдек 5 нафар "Ёшлар дафтари"да турган фуқароларга субсидия асосида бандлагини таъминлаш мақсадида тикув машиналари ва мотокультиватор берилди. Шунингдек пробация жазо муддатини ўтаётган 16 та фуқаролар жалб қилиниб, 9 нафари ишга жойлашиб, 3 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi