📍Бугун Оққўрғон тумани "АБС Оққўрғон агрокластери" МЧЖ дала майдонининг "Ўзбекистон" ҳудудида ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
💠Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Ниёзов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ф.Пардаев семинарда қатнашаётган механизатор, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер ишчи ходимларига ғўза қаторига тўғри ишлов бериш ҳамда ҳосилдорликни ошириш усуллари юзасидан тушунтиришлар берди.
🚜Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Ниёзов томонидан механизаторларга ўз вақтида тўланадиган иш ҳақлари даладаги ишлар самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
💰Шу ўринда иш жараёнида фаоллик кўрсатган механизаторлар моддий рағбатлантирилди.

#депутатлар_муҳокамада
Сессияда депутатлар Адлия ахборотини тингладилар
Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 50-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Алишер Каримджанов олиб борди.
Депутатлар сессия кун тартибидан ўрин олган 10та масалани атрофлича муҳокама қилдилар. Хусусан, кун тартибида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими раҳбари, туман Ички ишлар бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахборотини эшитдилар.
Шунингдек, сессия ишида "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"га киритиш ҳамда уларда турган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Депутатлар сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

КИТОБ - ҚАЛБ ГАВҲАРИ
📚📚📚📚📚📚📚📚
Оққўрғон туман Болалар Мусиқа ва санъат мактабида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Китоб – қалб гавҳари, кўнгил зийнати» номли манавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлими, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамда китобсевар ўқувчи-ю устозлар қатнашдилар.
Йиғилганларга кутубхоначилар томонидан рақс, шеър ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Иштирокчи болажонлар ҳам фаоллик кўрсатиб рақсга тушдилар, жажжи доирачиларнинг маҳорати томошабинларга манзур бўлди.
Шунингдек, китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Тадбир сўнгида ҳокимият томонидан кутубхона раҳбарига ташаккурнома тақдим этилди. Кутубхонанинг энг фаол китобхонлари ҳам ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.