Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.73K subscribers
25.7K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#оқ_йўл

👩‍🚒Оққўрғон тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабининг ёш қутқарувчилар жамоаси Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган "ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР" мусобақасида иштирок этмоқда.

Биз ушбу мусобақада туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган "ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР"га омад тилаймиз.

Омад, оққўрғонликлар!!!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#тараддуд

Маҳалла раиси сайловига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йил май ойида маҳалла раислиги (оқсоқоллиги)га сайловлар бўлиб ўтади. Айни кунларда Оққўрғон туманида ҳам ушбу сайловга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Каримджанов "Наврўз" ва "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига номзодлар билан учрашди.

Учрашувда ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳаллалар бўйича юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг самараси ва ушбу сайловларнинг аҳамияти, муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ҳоким_ёрдамчилари
#ўқув_семинар

Аввал хабар берганимиздек, 19-21 апрель кунлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказида "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари" мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар давомида ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг ҳуқуқий асослари йўналишида билим олдилар. Шунингдек, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг молиявий механизмлари ҳамда бизнес орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
каби модулларда ўқитилди.

Амалий семинар якунида ҳоким ёрдамчиларига ўқиганлик ҳақида сертификат берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#спорт

📌Мукофот жамғармаси 880 миллион сўм бўлган спорт мусобақасининг шахмат бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги Кубоги" Республика турнири маҳаллалар босқичига старт берилди.

Оққўрғон туманида онлайн рўйхатдан ўтган 1000 дан ортиқ шахмат ихлосмандларини бирлаштирган турнир катта форматда бўлиб ўтмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ва маҳалла етакчилари мусобақаларни ташкил этиш ташаббусини ўз қўлига олган.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкор - туман ХТБ масъулларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Маҳалла босқичида ғолиб бўлган 174 нафар шахматчи сектор босқичига йўлланмани қўлга киритади.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi