Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика кўрик танлови

Фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларининг иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика кўрик танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танловда вилоят босқичи ғолиби, Тошкент вилояти номидан иштирок этаётган Оққўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг ИММБ тарғиботчиси Дилобар Уралова омад тилаймиз
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан "Телеграм" мессенджерида "Hello Tashkent, salam Tashkent" номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди. Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган.
"Hello Tashkent, salam Tashkent" гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар
102 қисқа рақами ёки +998 99 117-60-87 рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
#sayyor_qabul

Bugun Oqqoʻrgʻon tuman hokimi Alisher Karimdjanov va ikkinchi sektor rahbari, tuman prokurori Dilshod Fayziyev "Navbahor" MFY hududida navbatdagi sayyor qabulini oʻtkazdi.

Qabulda ichimlik suvi, tabiiy gaz, kadastr, soligʻini tiklash uchun moddiy yordam kabi masalalarda boʻlgan murojaatlar qatʼiy nazoratga olinib, tegishli korxona va tashkilot rahbarlariga koʻrsatma hamda topshiriqlar berildi.
#xush_xabar

Bugun Toshkent viloyatining Ohangaron tumani Oʻrozlisoy qishlogʻida anʼanaviy Iloq etnografik festivali boʻlib oʻtdi.

Festivalda Oqqoʻrgʻon tumanimizdan "Toʻrgʻay" va "Yodgor" bolalar etnografik folklor jamoalari ishtirok etdi.

Quvonarlisi, "Yodgor" folklor jamoasi festivalning eng yosh qatnashchisi va "Toʻrgʻay" "Viloyatni madh etuvchi anʼanaviy qoʻshiq" nominatsiyalari hamda tashkilotchilarning Faxriy yorliq va estalik sovgʻalari bilan taqdirlandi.