Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.4K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#кун_тарихи

Бугун "Маданият ва санъат ходимлари куни". Барча тизим аъзоларига касб байрамлари муборак бўлсин!



Туманимизда самарали фаолият кўрсатиб келаётган санъаткорлар, фольклор ансамбллари ҳамда маданият ходимлари ишига ҳамиша омад ва зафарлар ёр бўлсин!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сана

⚡️Бугун Маданият ва санъат ходимлари куни

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ташаббус

Юртимизда камбағалликни кескин қисқартириш, ишсизлар сонини камайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганидан кўпчиликнинг хабари бор.
Айни пайтда тумандаги биринчи сектор ҳудудидаги "Зарбдор" маҳалласининг ишсиз фуқароларига уйида ўзини ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли шартлар асосида 50тадан товуқ тарқатилди. Айтиш мумкинки, етти хазинанинг бири саналган парранда аҳоли талабига кўра етказиб берилмоқда. Эътиборлиси, унинг парвариши учун хом-ашёнинг уч ойлиги ҳам таъминотчи томонидан етказиб берилади.

Кутилаётган натижа эса ушбу ҳудудда тухум ва товуқ гўшти маҳсулотларига бўлган талаб камайиши, ортиқча маҳсулотни бозорга ҳам чиқариш орқали оила даромадини оширишдан иборатдир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#яшил_макон

Маҳаллаларда токзорлар

Хабар берганимиздек, айни дамда туманимиздаги маҳаллаларнинг кўчаларига жойлашувига қараб "Яшил макон" дастури доирасида эзгу ниятлар билан ток кўчатлари ўтқазилаяпти.

🌿Куни кеча туманимизга ана шу мақсадда 10 минг тубдан зиёд ток кўчатлари келтирилиб, бевосита Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Раҳмонқулов бошчилигида маҳаллаларга тарқатилди.

🌿Бизга илк мужда "Қаҳрамон" МФЙ Диёнат кўчасига ток экилиб, ишком кўтарилиши ҳақида бўлди. Демак, яқин орада туманимиздаги 29 маҳалланинг қай бир кўчасида ишкому, яна бирида сўрилари ташкил этилгани ҳақида хабарлар келиб қолиши тайин.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. В повестку дня включены два вопроса - обеспечение стабильности цен на рынках через наращивание заготовки продовольственной продукции и дополнительные меры поддержки бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
#эслатма

‼️16 ёшга тўлган битирувчилар! Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун паспорт олишга шошилинг!

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#фуқаролар_қабули

Ҳар бир мурожаат эътибор ва назорат марказида


Оққўрғон туман ҳокими А.Каримджанов бошчилигидаги сектор раҳбарлари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

3-сектор штабида ўтган фуқаролар қабулида аксар уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, тиббий хизмат каби йўналишларда мурожаатлар бўлди.

Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, масалага тезликда ечим топишга эътибор қаратилмоқда.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi