Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.7K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Президент “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясини трансформация қилиш масаласига тўхталди.

“Ўзбектелеком” жаҳоннинг нуфузли алоқа компанияларига ўхшаб, давлатга юқори даромад келтирувчи, сифатли хизматларни экспорт қилувчи, юқори технологик, даромадли ва намунали компания бўлиши керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда компаниянинг операцион харажатлари ва таннархини 15 фоизга қисқартириш, июль ойида халқаро рейтинг олишини таъминлаш ва келгуси йил мартда компанияни IPOга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда киберхавфсизлик масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жорий йил биринчи чоракнинг ўзида ахборот тизимларига четдан 200 тадан ортиқ киберҳужум уюштирилган.

“Шунинг учун бугун киберхавфсизлик тўғрисида Қонунни имзоладим. Бу янги қонун ҳозирги замон таҳдидларига қарши курашиш учун ҳуқуқий асос бўлади”, деди Президент.
Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади.

Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.

Соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди.

АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Замонавий “IT-парк” университетини ташкил этиш, Жиззахда 2-босқич талабаларини асосий мутахассислиги билан бирга қўшма таълим дастурлари орқали IT фанларига чуқур ўргатиш бўйича қарор лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида вазирлик раҳбарияти муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.
#ҳужжатлар

📌Чегара зонаси ва чегара минтақаларини белгилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Кимё_ва_биология
#Олимпиада

Оққўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
11-синф ўқувчилари ўртасида кимё ва биология фани бўйича олимпиаданинг туман босқичи ўтказилди.

Олимпиадани Чирчиқ давлат педагогика институти биология кафедраси мудири, биология фанлари доктори Файзиев Воҳид Бахрамович очиб берди ва ўқувчи ёшларга яхши тилаклар билдирди.

В.Файзиев сўзида ушбу олимпиаданинг вилоят босқичида 1-2-3 ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасасига кимё ва биология фани йўналишига имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши ҳақида айтиб ўтди.

📚Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра,

Кимё фанидан
🥇 4-мактаб
🥈49-мактаб
🥉19-мактаб

Биология фанлари
🥇16-мактаб
🥈49-мактаб
🥉8-мактаб ўқувчилари ғолиб бўлди.
#кун_тарихи

Бугун "Маданият ва санъат ходимлари куни". Барча тизим аъзоларига касб байрамлари муборак бўлсин!



Туманимизда самарали фаолият кўрсатиб келаётган санъаткорлар, фольклор ансамбллари ҳамда маданият ходимлари ишига ҳамиша омад ва зафарлар ёр бўлсин!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сана

⚡️Бугун Маданият ва санъат ходимлари куни

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ташаббус

Юртимизда камбағалликни кескин қисқартириш, ишсизлар сонини камайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганидан кўпчиликнинг хабари бор.
Айни пайтда тумандаги биринчи сектор ҳудудидаги "Зарбдор" маҳалласининг ишсиз фуқароларига уйида ўзини ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли шартлар асосида 50тадан товуқ тарқатилди. Айтиш мумкинки, етти хазинанинг бири саналган парранда аҳоли талабига кўра етказиб берилмоқда. Эътиборлиси, унинг парвариши учун хом-ашёнинг уч ойлиги ҳам таъминотчи томонидан етказиб берилади.

Кутилаётган натижа эса ушбу ҳудудда тухум ва товуқ гўшти маҳсулотларига бўлган талаб камайиши, ортиқча маҳсулотни бозорга ҳам чиқариш орқали оила даромадини оширишдан иборатдир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#яшил_макон

Маҳаллаларда токзорлар

Хабар берганимиздек, айни дамда туманимиздаги маҳаллаларнинг кўчаларига жойлашувига қараб "Яшил макон" дастури доирасида эзгу ниятлар билан ток кўчатлари ўтқазилаяпти.

🌿Куни кеча туманимизга ана шу мақсадда 10 минг тубдан зиёд ток кўчатлари келтирилиб, бевосита Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Раҳмонқулов бошчилигида маҳаллаларга тарқатилди.

🌿Бизга илк мужда "Қаҳрамон" МФЙ Диёнат кўчасига ток экилиб, ишком кўтарилиши ҳақида бўлди. Демак, яқин орада туманимиздаги 29 маҳалланинг қай бир кўчасида ишкому, яна бирида сўрилари ташкил этилгани ҳақида хабарлар келиб қолиши тайин.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi