Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
ЭНГ ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Аввал «Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи» республика танловининг туман босқичи ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур танловда 40 нафардан ортиқ соҳа эгаларининг фаолияти 8 та мезон бўйича баҳоланди.

Тарғиботчилар ўз фаолияти давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳужжатлар тўпламини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишди.

Якунда 1-ўринни қўлга киритган 12-умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси Сожида Суярова, 2-ўрин эса 49-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби тарғиботчиси Анвар Жумагулов, 3-ўринни эгаллаган 46-умумтаълим мактаби тарғиботчиси Зулхумор Махмудова Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг 1-, 2-, 3-даражали Диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танловда фаол иштирок этган тарғиботчиларга ҳам ташаккурномалар тақдим этилди.

"Энг фаол тарғиботчи", деб топилган С. Суярова эндиликда танловнинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилади.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#меҳнат_ярмаркаси
#айнидам

Бугун Оққўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги "Ёшлик" МФЙ биносида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркага 21 корхона 98 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Натижа ҳам шунга яраша.

Хусусан, меҳнат ярмаркага илнж билан келган 7 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Яна 4 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 3 нафарига ўз истагига кўра субсидия асосида иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.Мурожаат қилган яна 12 нафар фуқарога қонунчиликда белгиланган тартибда маслаҳатлар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ХУШХАБАР
#ОҚҚЎРҒОН_ЁШЛАРИ
#ВАТАНПАРВАРЛАР

🇺🇿Бугун Ангрен шаҳрида жойлашган Харбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири кубоги учун "ВАТАНПАРВАРЛАР" ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ташкил этилди.

🔰Мусобақада 22 та туман шаҳарнинг 10-, 11-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар 6 та шарт асосида беллашишди.

🏆🥇Мусобақа якунига кўра, Оққўрғон тумани 19-умумий ўрта таълим мактабининг "Темур авлодлари" жамоаси Тошкент вилоятида фахрли 1-ўринни эгаллаб мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

👏👏Биз ёшларимизга ва мактаб жамоасига Республика босқичида ҳам омадлар тилаб Мудофаа вазири кубогини туманимизга олиб келишига ишонч билдирамиз.

#Ватанпарварларлик
#Ғалаба #Муборак
#қонунчиликда_янгилик

🖋 Президентнинг "Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони қабул қилинди.

👉Батафсил👈

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун 2 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади.

➡️ Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ижтимоий_кўмак

"Қўрғонча" МФЙда ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган фуқароларга субсидия асосида 100тадан жўжа берилди.

Кузакда Қўрғончада гўшт ва тухум арзон бўлиши шубҳасиз.