ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
339 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#яшил_макон

⚡️Президентимиз раислигидаги видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилинган эди.

📌Шу муносабат билан бугун шаҳримизга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигида шаҳримизда "Яшил макон-2023" тадбири старт олди. Кўчат экиш акцияси олдидан қурбонлик аталиб, дуои фотиҳа қилинди. Сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар фаол иштирок этиб, 400га яқин павлонья ва катальпя дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Жараёнда барпо этилаётган боғларни аҳолига шартнома асосида бўлиб бериш, уларнинг манфаатдорлигини оширишнинг афзалликлари ҳамда дарахт кўчатлари экиш технологиясига алоҳида эътибор бериш ҳақида айтиб ўтилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Joriy yilning 19-oktyabr (payshanba) kuni Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi huzuridagi "Xalqparvar" komissiyasining navbatdagi yig'ilishi bo'lib o'tdi.
Mazkur yig'ilishda "Mehribonlik uyi bitiruvchilarini uy-joy bilan ta’minlash to‘g‘risida"gi masala muhokama qilindi.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТда дипломатлар АҚШдан юз ўгирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида АҚШнинг доимий вакили сўзга чиққан чоғда залдагиларнинг катта қисми орқага қараб ўгирилиб олди. Бу орқали улар, Исроилни очиқча қўллаётган АҚШга норозилик билдиришган.

👉@olmaliq_deputatlari
#Uslubiy_yig'ilish

Bugun Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlari ishtirokida uslubiy video muloqot bo’lib o’tdi.

Mazkur muloqotda deputatlar bilan "Deputatlar faolligi reytingi tahlili", "Fuqarolar murojaatlari nazorati", "Deputatlik murojaatlari va so'rovlarining ijrosi nazorati" bo'yicha atroflicha muhokama qilindi.

@olmaliq_deputatlari
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению основных направлений государственного бюджета на 2024 год и предстоящих задач в отраслях и регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Батафсил:
https://uza.uz/posts/530937

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
​​⚡️Қоида бузаётган ҳайдовчиларга жазони кучайтириш керак — депутат

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг фикрича, йўл-транспорт ҳодисаларига барҳам бериш учун қоидани бузаётган ҳайдовчиларга жазоларни (жарима) кескин кучайтириш керак.

«Мана, мисол учун, пойтахтимизда радарлар ва светофорлар ўрнатилган кўчаларда ЙТҲларнинг сони кескин камайгани қайд этиляпти. Менимча, мамлакатимиз бўйлаб ҳақиқий, халқаро меъёрлардаги автострадалар қурилгунича ҳозирги магистраль йўлларимизда тезликни 80, 90 км/соатгача чеклаб, қўшимча фоторадарлар ўрнатилсагина, босар-тусарини билмайдиган “лихач”ларимизни тарбияласак бўлади. Улар тўлайдиган жарималарни ҳам дадил, қўрқмасдан бир неча карра кўтарсак, халқимиз бундай қарорларни фақат олқишлаган бўларди, назаримда»,деди депутат.

Тожиевнинг айтишича, тарихда одамлар умумий қоида ва қонунларни назар-писанд қилмай қўйса, қонунбузарлик учун жазоларни кескин кучайтириш самара берган.

«Йўлларимиздаги бошбошдоқликка чек қўйиш, одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ЙТҲларга барҳам беришни кўзлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазоларни кескин кучайтирсак, жазонинг эса муқаррарлигини (замонавий техник воситалар ёрдамида) қатъий таъминласак, мақсадга мувофиқ бўлар эди», — деб ёзади у.


Каналга уланиш: @olmaliq_deputatlari