ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
344 subscribers
9.26K photos
1.03K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#bilasizmi

Депутатнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш

📌Ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

📌Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар.

📌Депутатни ҳақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

📌Депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.

📌Депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10-модда.
#bilasizmi

⚡️Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.

📌Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари депутатни у ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, унинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда депутатнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14-модда.

https://t.iss.one/TV_Kengash
#bilasizmi

Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 5 августдаги СҚ-596-IV-сонли "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида"ги қарори билан,

📌Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига манфаатдор тузилмаларни жалб қилган ҳолда ҳар чоракда жойларда оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятларни чуқур таҳлиллар асосида мунтазам танқидий муҳокама қилиб бориш ва бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора кўриш тавсия этилди.

https://t.iss.one/TV_Kengash