ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
339 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.91K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

⚡️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атҳам Назирқулов ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида 1-сектор ҳудудида фуқароларнинг  мурожаатлари эшитилди.

📌 Қабулга 24 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, қўшимча 12 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолияти кўмак масаласида бўлиб, аксариятига жойидаёқ ҳуқуқий тавсия ва йўл-йўриқлар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, депутатлар сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди

Жорий йил 27 октябрда ўтказиладиган сайловнинг аввалги сайловлардан асосий 5 та фарқли жиҳатлари бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади:


1. Сайловлар янги Конституциявий шароитда ўтказилади.

2. Қонунчилик палатаси депутатлари учун ўтказиладиган сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилади. Қонунларга кўра, Қонунчилик палатаси 5 йил муддатга сайланадиган бир 150 нафар депутатдан иборат бўлиб, Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланиши, 75 нафари ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда партия рўйхати асосида сайланиши қайд этилган.

3. Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди. Аввалги қоидага кўра, мажоритар тизимда 50%+1 та овоз олган номзод сайланган деб ҳисобланар эди. Эндиликда бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод ғолиб ҳисобланади.

4. Бу сафарги сайлов декабрь ойида эмас, октябрь ойида бўлиб ўтади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, сайлов депутатларнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши қайд этилган.

5. Бу галги сайловлар Марказий сайлов комиссиясининг ваколати ва масъулияти оширилган шароитда ўтказилмоқда. Хусусан, МСК зиммасига Президент сайлови ва Қонунчилик палатасига сайловлар билан бир қаторда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам сайловларни ўтказиш юклатилди.

Анваржон Миркомилов,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
бўлим бошлиғи


@ona_shahrm_olmaliq
⚡️⚡️⚡️

Бир куни Генри Форд ўз компаниясининг барча бўлим раҳбарларини йиғиб, уларнинг баҳона ва шикоятларига эътибор бермай, ҳаммасини Кариб денгизига икки ҳафталик саёҳатга жўнатади.

Қайтиб келгач, баъзиларини лавозимда кўтаришди, бошқаларини эса ишдан бўшатишди. Форд вақтинча хўжайинсиз қолган бўлимларнинг ишини кўзатиб шундай қарорга келганди.

Фордга кўра, агар иш яхши кетаётган бўлса демак менеджер ҳамма нарсани малакали ташкил эта олган. Агар барча ишлар нотўғри кетаётган бўлса, демак, улар раҳбарсиз ҳеч нарсага ярамайди ва бунга раҳбарнинг ўзи айбдор.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Фаҳриддин Матасимов «24-ШИ»ни оҳиригача боришини талаб қилмоқда

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига «Чамбил» маҳалласидан сайланган депутат Матасимов Фаҳриддин Ҳошимович «Чамбил»га борадиган 24-сонли шаҳар ичи йўловчи ташиш йўналишли такси (дамас)ларини йўналишнинг оҳиригча бормай, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги сабабли Тошкент вилояти Транспорти бошқармаси вакилларини ҳудудга чақирипти. Қатор тушунтиришлардан кейин ўзгариш бўлганлиги айтилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон «Адолат» СДП.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Либерал демократик партияси.


Сиз қайси партия аъзосисиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Экологик партияси.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq