ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
336 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.91K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#Nazorat

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputati Sevar Qodirova ko'pqavatli uylarda kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ishlari bo'yicha o'rganish olib bordi.

@olmaliq_deputatlari
Forwarded from Merosbooks
“Readbook” jamoasi “Prezident maktabi”ga tashrif buyuradi 😊

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri Ergash Abdurayimov “Kitob ulashaman” loyihasining navbatdagi rahbar ishtirokchisi. Ergash Arifdjanovich tomonidan “Mening Prezidentim” va “Don Kixot” kitoblari taqdim etildi.

📚 “Kitob ulashaman” loyihasi doirasida yurtimizning taniqli insonlari,xalq mehrini qozongan odamlar,mutasaddi rahbarlar tomonidan sovg’a qilgan kitoblarni yutib olishingiz mumkin ☺️

Shanba kuni yangi konkursimizga start beramiz 🥳

Readbook” jamoasi loyihaning navbatdagi soni uchun “Prezident maktabiga tashrif buyurishadi hamda Olmaliq shahar hokimi o’rinbosari bilan uchrashishadi

Readbook - doim birinchi !
@readbook_uz
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

⚡️Куни кеча 1-сектор штабида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан фуқаролар билан навбатдаги қабулни ўтказилди.

📌Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари тингланган муаммо ва таклифлар тегишли масъуллар томонидан ижро этилиши назоратга олинди. Ушбу қабулга 15 дан ортиқ фуқаролар моддий ёрдам, уй-жой ва бандлик масалаларида мурожаат қилишди.

👉  Сайёр қабул ўтказилган жой геолокацияси

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Саида Мирзиёева:

— Бугун биз Наманган вилоятига шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан етиб келдик.

Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.

Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик.

Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади. Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилади.

@olmaliq_deputatlari