ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
343 subscribers
9.27K photos
1.03K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
🔔 Сиёсий партиялар сайловда иштирок этишга ижозат бериш учун Марказий сайлов комиссиясига мурожаат юборди ҳамда имзо варақаларини тақдим этди

💬 Маълумки, сиёсий партиялар сайловда иштирок этиши ва депутатликка номзод кўрсатиши учун сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаши зарур. Қонунчиликка кўра, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тўпланган сайловчиларнинг имзолари, республика бўйича тўпланиши лозим бўлган имзоларнинг кўпи билан саккиз фоизини ташкил этиши лозим.

🌀 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди.

Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

Саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларига инфратузилма олиб боришга 353 миллиард сўм йўналтирилади.

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

Facebook|Instagram|X
#Sessiya

“Sayxunobod”, “Uychi”, “Gʻijduvon” va “Zarbdor” tajribasi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar tahlil qilindi

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining navbatdan tashqari 100-sessiyasi bo'lib o'tdi. Sessiya kun tartibida bitta masala ko'rib chiqildi. Olmaliq shahar hokimining “Sayxunobod”, “Uychi”, “Gʻijduvon” va “Zarbdor” tajribasi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar to'gʻrisidagi hisoboti eshitildi. Shahar hokimi o'z hisobotida erishilgan natijalar bilan bir qatorda kamchiliklarga yo'l qo'yayotgan ayrim mutasaddilar, bank rahbarlari va hokim yordamchilari haqida to'xtaldi. Deputatlar mas'ullar oldidagi navbatdagi dolzarb vazifalarni belgilash bilan birga kamchiliklarga yo'l qo'yib kelayotgan mas'ullarga chora ko'rish haqida qaror qabul qildilar.

Kengash kotibiyati.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бутун мамлакатимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Бугунги таҳликали ва мураккаб замонга қарамасдан, иқтисодиётимиз барқарор ўсиб бораётгани, дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар етакчилари буни эътироф этаётгани қайд этилди.

Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

Шундай юксак маррага эришишда илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, юз минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган азму шижоатли тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс экани эътироф этилди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулбоғчангиз учун ажойиб идеа!

Сиз фойдаланган бўлармидингиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Халқ Демократик партиясининг 704 минг нафар аъзолари бор.

Уларнинг орасида Танзила Нарбаева, Нуриддин Исмоилов, Сайёра Рашидовалар ҳам бор.

@ona_shahrim_olmaliq