Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
9.93K subscribers
3.37K photos
249 videos
2 files
1.43K links
Download Telegram
Президентимиз мавзуни давом эттирди:

“Бу саволларнинг барчасига жавобни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституциямизда акс эттириш – давр тақозосидир.

Маълумки, Асосий қонунимизнинг 12-моддасида ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Бу – ўта муҳим ва жуда тўғри белгиланган конституциявий қоидадир.

Чинакам халқ мафкурасини, миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг Бош ҳужжати – Конституциясида тўлиқ ифода этиш мумкин.

Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим.

“Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур.

Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак".
Президент комиссия аъзолари эътиборини қуйидаги устувор йўналишларга қаратди.

“Биринчи йўналиш – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи.

Амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.

Дарҳақиқат, инсон муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади.

Шунинг учун ҳам, бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда.

Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим.

Биз барпо этаётган Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати, ҳамма нарсадан устундир!

Шу боис, инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт".
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, инсоннинг қадр-қиммати аввало унинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади.

Бу – энг улуғ ва муқаддас қадриятларимиздан биридир.

Маълумки, биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик.

Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган.

Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган.

Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан.

Шу тариқа, биз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигимизни, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз".
Таҳлиллар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганда, у нима учун ушлангани ва қандай ҳуқуқларга эга экани тушунтирилмаётганини кўрсатмоқда.

"Натижада, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ушланган дастлабки вақтдаёқ хавф остида қолади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб давлатларнинг Конституция ва қонунларида ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган “Миранда қоидаси”ни қўллаш лозим.

Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт.

Ана шу қоидани Конституциямизда муҳрлаб қўйишнинг вақт-соати келди, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш зарур. Яъни, шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.

Агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахсни дарҳол озод қилиш кераклиги ҳақидаги нормани ҳам Конституцияда акс эттиришимиз зарур".
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Эсингизда бўлса, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маросимда яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталган эдим.

Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак?

Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.

Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!

Шу боис, Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйишимиз керак.

“Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур".
“Кўпчилигимиз яхши биламиз, қадимги Рим ҳуқуқида олтин қоидалар бор. Масалан, “ҳеч кимга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юклама” ёки “қонун – имконсиз нарсани талаб қилмайди”, каби қоидалар шулар жумласидандир.

Афсуски, миллий қонунчилигимизда бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради. Аслида, қонунлар инсонга ҳеч қачон ортиқча талаб қўймаслиги керак.

Ортиқча талаб, аввало, ортиқча харажат дегани. Қолаверса, бу коррупцияга йўл очади.

Мана, бир мисол, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор.

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади.

Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божини ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. Ўзингиз ўйланг, 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди?"
🔰Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти масъул ходимлари Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 42-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

📌Мазкур мониторинг ташрифида «Демократия ва инсон ҳуқуқлари Институти» нодавлат нотижорат ташкилоти директори Сайёра Ходжаева ва ушбу ташкилотнинг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 80 фоиздан ортиғи ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилган.

батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Омбудсманнинг Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакили Ўткир Жўраев Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилувчи ходимлар ўртасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳуқуқий тарғибот йиғилишини ўтказди.

Ҳуқуқий тарғибот йиғилишида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қийноқ ҳолатларининг олдини олиш, бу иллатга бутунлай барҳам бериш юзасидан мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу билан бир қаторда “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти етказилди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Бош прокуратура Академияси тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди

2022 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси прокуратура органлари раҳбар кадрларини касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Болалар Омбудсмани А.Юнусова билан учрашишди. Учрашувда тингловчилар Омбудсманлар фаолиятининг асосий йўналишлари, уларнинг инсон ва болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги фаолияти, Омбудсманларга юборилаётган мурожаатлар мазмуни билан танишдилар.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
Фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини ислоҳ қилишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Хусусан, Конституциямизга қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий этишни таклиф қиламан.

Мазкур институт доирасида 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўладилар.

Шу асосда энди халқ бевосита қонун ижодкори сифатида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мазкур янги қонунчилик таклифларини киритиш институтини Олий Мажлис Сенати, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига ҳам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман.

Ижро ҳокимияти органларининг конституциявий жавобгарлик соҳаларини, ваколатларини кенгайтириш билан бирга уларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш ҳам талаб этилади.

Шу маънода, Ҳукумат ваколатларини кенгайтиришни таклиф этаман".
🔰Марказий Осиё ва Афғонистондаги замонавий хавф ва таҳдидлар шароитида аёллар ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари муҳокама қилинди

Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича миллий механизмларнинг иккинчи маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.
Қозоғистон Республикаси мезбонлик қилган мазкур маслаҳатлашув гибрид шаклида ташкил этилиб, унда БМТнинг аёлларга нисбатан зўравонлик, унинг сабаблари ва оқибатлари бўйича махсус маърузачиси, Тинчликпарвар аёллар Бош тармоғининг Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон Омбудсманлари ҳамда бошқалар иштирок этишди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Хоразм вилоятининг чекка ҳудудидан юборилган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди

Хоразм вилояти Гурлан тумани Нукус кўчасида яшовчи фуқаро А.А.нинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) номига ёзган аризаси ўрганиш учун вакилнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга юборилган эди. Мурожаатчи аризасида соғлиғи ёмонлашгани сабабли ногиронликни белгилаш ҳамда ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича ёрдам сўраган.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰“Конституциявий ислоҳотлар: инсон қадри ва халқ манфаати олий ўринда”

📌«Халқ сўзи» газетасининг 2022 йил 24 июнь кунги 131-сонида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг шу номдаги мақоласи чоп этилди

Мақола мазмуни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉ombudsman.uz

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Ҳурматли журналист ва блогерлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз!

Ҳурматли журналист, блогер ва матбуот котиблари! мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасидаги бугунги фаолиятингиз мақтовга сазовор. Бундан кейинги фаолиятингизда ҳам ахборотларни тезкор, холис ва тўғри ёритишингизда куч-ғайрат, шижоат ва илҳом тилайман.

Шу фурсат баҳонасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини мунтазам ёритиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ОАВ ходимлари ва блогерларга миннатдорчилик билдирамиз.

Бундан кейинги фидокорона фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлсин. Сизга соғлик, куч-қувват, шижоат тилайман. Янги янги ғоялар Сизни асло тарк этмасин!
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили чекка худудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Ш.Алимов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманалараро судининг судьяси С.Мирзабоевлар вилоят марказидан узоқда жойлашган қишлоқ ва овулларда фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммо, масалаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этмоқда. Навбатдаги қабул Мирзаобод туманининг "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram