Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
9.74K subscribers
3.68K photos
335 videos
2 files
1.63K links
OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA

📨 https://app.ombudsman.uz/
Download Telegram
🔰Омбудсман Россиядаги юртдошларимиз ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганмоқда

Омбудсман ташрифидан кўзланган мақсад - мусофирчиликда ўзга юртларда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз яшаётган ва ишлаётган объектларга бориб, улар билан суҳбатлашиб, ўзбекистонликларнинг яшаш, ишлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатларини ўрганишдан иборат.
👉батафсил

📲
каналга уланиш
🔰Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили: вилоятдаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларда тиббиёт ходимлари ўрни вакант бўлиб турибти

Аниқланишича, муассасада дори-дармондан муаммо йўқ, лекин 3 та шифокор ўрни вакант. Жазони ижро этиш муассасаларининг аксариятида тиббиёт соҳасидаги мутахассислар етишмаслиги ҳолатига дуч келинмоқда.
Колонияда қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув хоналари ҳамда телефон сўзлашув хоналари мавжуд бўлиб, маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имконият яратиш мақсадида онлайн равишда видео-мулоқот хизмати ҳам йўлга қўйилган.
👉батафсил

📲
каналга уланиш
🔰Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанддаги 78-махсус мактабгача таълим муассасасини танқид қилди

Муассасанинг жиҳозланиши “Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари” га мос эмас...
👉батафсил

📲
каналга уланиш
🔰РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда маҳбус Александр Трофимовга нисбатан 1-сон тергов ҳибсхонасида, яъни “Тоштурма”да куч ишлатилиб, қийноққа солингани ва мазкур ҳолат бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилинганига қарамай, ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ҳақида хабар тарқатилди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, маҳбус А.Трофимов ёки унинг яқинлари томонидан қийноқ ҳолатларининг мавжудлиги юзасидан Омбудсманга ҳеч қандай ариза келиб тушмагани маълум бўлди.

Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, муқаддам судланган маҳбус А.Трофимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва жорий йилнинг 11 май куни 1-сон ТҲга олиб келинган.

Ҳозирда маҳбус А.Трофимовнинг тергов жараёнида қийноққа солинганилиги ҳолати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига олиниб, Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

Якуний натижа бўйича ОАВга маълумот тақдим этилади.
Омбудсман Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиҳонасида меҳнат муҳожирларининг мурожаатларини тинглади

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидовлар томонидан Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасида сайёр қабул ташкил этилди. Қабул давомида ўзга давлатга пул топиш истагида бориб, қатор қийинчиликларга дуч келган 20 нафарга яқин ҳамюртларимиз ва уларнинг оила аъзоларини қийнаётган масалалар ўрганилди.
👉батафсил

🌐 Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |instagram
🔰Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили мурожаатчининг “прописка” муаммосини ҳал қилди

Мурожаат муаллифларининг қайд этишича, уй-жой уларнинг марҳум бобосига тегишли экани сабабли ушбу оиланинг тегишли давлат идораларига мурожаати ҳал этилмай келган.
👉батафсил

🌐 Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |instagram
🔰Омбудсман Санкт-Петербургдаги 150 нафардан ортиқ ўзбек муҳожирларнинг яшаш шароитларини ўрганди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча сақлаш жойларидаги шароитлар билан танишиш мақсадида Санкт-Петербургнинг Красносель туманида жойлашган 1-сонли хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.
Омбудсман бошчилигидаги делегация вакиллари 152 нафар юртдошларимиз вақтинча сақланаётган ушбу марказда уларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш каби шароитларини ўрганиш билан бирга муҳожирларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.
👉батафсил

🌐 Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |instagram
🔰 Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман),шунингдек Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари” мавзусидаги Ўзбекистон - Россия форуми бўлиб ўтди.

👉батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |Instagram
🔰Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсман институтлари ўзаро тажриба алмашишди

4 кун давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилояти минтақавий вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ва уларнинг ходимлари ёпиқ муассасаларда қийноқларни олдини олиш бўйича мустақил равишда мониторинглар ўтказиш кўникмасига эга бўлишди.
👉батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |Instagram
🔰Омбудсманнинг пойтахтдаги минтақавий вакили суд ишини мурожаатчи фойдасига ҳал этилишига эришди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) га Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқародан яшаб турган уйини фирибгарлик йўли билан тортиб олиниши мумкинлигидан хавфсираётган фуқародан мурожаат келиб тушган эди...
👉батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |Instagram
🔰Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда судьялар учун суд ишларини юритиш амалиётида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилди.

👉 Ўзбекча|Русча|Инглизча

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Твиттер |Instagram