Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
10.5K subscribers
3.33K photos
239 videos
2 files
1.4K links
Download Telegram
🔰 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччини қабул қилди
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰Қорақалпоғистондаги 28-сон манзил колониясида “Омбудсман қутиси” олиб қўйилгани маълум бўлди

Мониторинг давомида минтақавий вакил томонидан муассасада жойлаштирилиши мажбурий бўлган “Омбудсман қутиси”нинг олиб ташланганлиги аниқланди. Колония бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда манзил колониясида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, “Омбудсман қути”лари вақтинча олиб қўйилган. Тез орада таъмирлаш ишлари якунлангач минтақавий вакил томонидан билдирилган барча камчиликлар бартараф этилади.
👉батафсил

📲каналга уланиш
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | «Меҳр-5» операцияси - халқимиз бағрикенглигининг ёрқин намунаси
#2may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
🔰Омбудсман: 1-чорак давомида 80 млн сўм атрофида алимент тўловлари ундирилишига эришилди
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰Омбудсман бошчилигидаги навбатдаги мониторинг 22-сонли жазони ижро этиш муассасасига амалга оширилди

1700 ўринга мўлжалланган ушбу колонияда, ҳозирда 270 нафардан ортиқ маҳкумлар сақланмоқда. Муассасада 15 та учрашув хонаси бўлиб, маҳкумларнинг оила аъзолари карантин муносабати билан ҳафтанинг фақатгина жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатлик учрашувларга келишлари мумкин.
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бу атрофда тарқатилган ҳар хил ўринсиз фикр-мулоҳазаларга чек қўйишга чақиради.

Барча ОАВ ва блогерлар инсон шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборотларни эълон қилишда фақатгина расмий манбааларга (www.ombudsman.uz) мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида "Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар" деб белгиланган.
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰Омбудсман БМТ Тараққиёт дастурининг Истамбулдаги Минтақавий маркази раҳбари билан онлайн учрашув ўтказди

Омбудсман айнан пандемия даврида бутун дунёда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуларининг бузилиши, сабабсиз ишдан бўшатиш, иш берувчи томонидан тегишли меҳнат шароитларининг яратиб бермаслик, ноқонуний қисқартириш каби ҳолатлар кўпайганига эътибор қаратди.

"Шу нуқтаи назардан меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқиш орқали хотин-қизларга масофадан туриб ишлаш, иш графигини мослаштириш каби нормаларга аниқлик киритиш ва ушбу нормаларга амал қилиниши бўйича ишлаш зарур. Бу борада қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишимиз мумкин.", - деди Омбудсман.
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰 Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган мактаб директори ўз лавозимига тикланди

9 йиллик раҳбар тажрибасига эга фуқаро мурожаатида ғайриқонуний ишдан олиниши бўйича фуқаролик ишлари бўйича Қарши шаҳар туманлараро суди ҳамда Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига даъво аризаси киритгани, лекин улар қароридан норози эканлигини ёзган...
👉батафсил

📲каналга уланиш
🔰Омбудсман Россиядаги юртдошларимиз ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганмоқда

Омбудсман ташрифидан кўзланган мақсад - мусофирчиликда ўзга юртларда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз яшаётган ва ишлаётган объектларга бориб, улар билан суҳбатлашиб, ўзбекистонликларнинг яшаш, ишлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатларини ўрганишдан иборат.
👉батафсил

📲
каналга уланиш
🔰Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили: вилоятдаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларда тиббиёт ходимлари ўрни вакант бўлиб турибти

Аниқланишича, муассасада дори-дармондан муаммо йўқ, лекин 3 та шифокор ўрни вакант. Жазони ижро этиш муассасаларининг аксариятида тиббиёт соҳасидаги мутахассислар етишмаслиги ҳолатига дуч келинмоқда.
Колонияда қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув хоналари ҳамда телефон сўзлашув хоналари мавжуд бўлиб, маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имконият яратиш мақсадида онлайн равишда видео-мулоқот хизмати ҳам йўлга қўйилган.
👉батафсил

📲
каналга уланиш