Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
9.76K subscribers
3.39K photos
250 videos
2 files
1.44K links
Download Telegram
🔰Россиядаги ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз ва ёрдамга муҳтож 19 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

ИИВ, ССВ, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар ватанга олиб келинди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова вояга етмаганларни Москва шаҳри Aлтуфьев туманидаги Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига етказиб бериш ва вақтинча жойлаштиришда кўрсатган кўмаги учун Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил М.A. Льво́ва-Бело́вага ва унинг офиси ходимларига миннатдорчилик билдирди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰 Комиссия аъзолари одамлар кайфиятини ўрганиш учун Қорақалпоғистон воқеаларининг асосий майдонига айланган Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорига бордилар.

🔸 Бозорга ташриф давомида Комиссия аъзолари савдогарлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашдилар. Комиссия аъзоларининг таъкидлашича намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга бўлган ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолганлигини билдиришган.

☝️ Шунингдек, савдогарлар намойишдаги воқеалар махаллий аҳоли томонидан амалга оширилмаганлиги, мамлакат тинчлигини бузишни истовчи кучлар таъсири туфайли вазият жиддийлашганини айтишди. Намойишдан сўнг савдогарлар маълум вақт давомида қўрқиб бозорга чиқишмаган.

Ҳозирда бозорда тинчлик барқарор, ҳаммаси ўз ўрнига тушган. Савдогарлар ва ҳаридорлар хотиржам ўз ишлари билан банд. Нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰Комиссия аъзолари 15 кунлик маъмурий жазо ўталадиган махсус қабулхонани бориб кўрди

Комиссия аъзоларининг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХваЖТСБнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси бўлди.

Қайд этиш лозимки, намойиш куни Махсус қабулхонага ҳам ҳужум уюштирилган натижада дарвоза, деворлар ва бинога зарар етказилган.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰Комиссия аъзолари маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар билан учрашди

Учрашувда фуқароларнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада ва суриштирув жараёнида уларга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар, камситиш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи ҳолатлар бўйича фикрлари ўрганилди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰Бу сафар туманларда бўлган намойишлар тафсилотлари ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари Қонликўл, Шуманай ва Кегейли туманларига бориб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни ўрганишди. Учрашувларда туман ҳокимлари, ИИО ходимлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ишчи ходимлар билан суҳбатлашишди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter