Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
10.2K subscribers
3.34K photos
244 videos
2 files
1.41K links
Download Telegram
🔰Комиссия маҳалла кайвонилари билан суҳбатлар ўтказди

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида бўлиб, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда қатнашган ходимлар билан мулоқотлар қилишди. Ушбу жараёнда комиссия аъзоларига оммавий тартибсизликлар жараёнида фойдаланилган махсус техника воситалари кўрсатилди. Хусусан, тутун чиқарувчи, ранг берувчи, кўздан ёш оқизувчи ва кучли товуш чиқарувчи гранаталар...
_____
🔰Комиссия побеседовала с людьми преклонного возраста и молодежью

Так, члены Комиссии посетив управление охраны Республики Каракалпакстан Национальной гвардии Республики Узбекистан, пообщались с сотрудниками, принимавшими участие в событиях в Каракалпакстане, которые произошли 1-2 июля. Членам Комиссии показана спецтехника, применявшаяся в процессе массовых беспорядков. В частности...

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси вакиллари билан онлайн мулоқот қилди

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова, Вакил ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова ҳамда Омбудсман Котибияти вакиллари, Янги овоз бериш технологиялари бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси Владимир Мисев ва ЕХҲТ ДИИҲБ сайловлар бўйича маслаҳатчиси Ксения Дашуцина иштирок этди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шухрат Джураев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти, бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш марказида, Навоий вилоятидаги 4,5,11,12,36 жазони ижро этиш муассасаларининг 248 нафар ходимлари иштирокида гибрид шаклдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram
🔰Россиядаги ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз ва ёрдамга муҳтож 19 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

ИИВ, ССВ, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар ватанга олиб келинди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова вояга етмаганларни Москва шаҳри Aлтуфьев туманидаги Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига етказиб бериш ва вақтинча жойлаштиришда кўрсатган кўмаги учун Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил М.A. Льво́ва-Бело́вага ва унинг офиси ходимларига миннатдорчилик билдирди.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰 Комиссия аъзолари одамлар кайфиятини ўрганиш учун Қорақалпоғистон воқеаларининг асосий майдонига айланган Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорига бордилар.

🔸 Бозорга ташриф давомида Комиссия аъзолари савдогарлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашдилар. Комиссия аъзоларининг таъкидлашича намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга бўлган ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолганлигини билдиришган.

☝️ Шунингдек, савдогарлар намойишдаги воқеалар махаллий аҳоли томонидан амалга оширилмаганлиги, мамлакат тинчлигини бузишни истовчи кучлар таъсири туфайли вазият жиддийлашганини айтишди. Намойишдан сўнг савдогарлар маълум вақт давомида қўрқиб бозорга чиқишмаган.

Ҳозирда бозорда тинчлик барқарор, ҳаммаси ўз ўрнига тушган. Савдогарлар ва ҳаридорлар хотиржам ўз ишлари билан банд. Нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter
🔰Комиссия аъзолари 15 кунлик маъмурий жазо ўталадиган махсус қабулхонани бориб кўрди

Комиссия аъзоларининг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХваЖТСБнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси бўлди.

Қайд этиш лозимки, намойиш куни Махсус қабулхонага ҳам ҳужум уюштирилган натижада дарвоза, деворлар ва бинога зарар етказилган.
батафсил

🌐Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter