#тўйхат
Сиз Озод Хушназаровни танийсизми?
Бугун Оҳангарон воҳасининг фарзанди – таниқли шоир, публицист-адиб Озод Хушназаров таваллуд топган сана.
Озод Хушназаров суяк-суягигача адолатпарвар ва ростгўйликка тиришадиган инсон. Эҳтимолки, қаердадир хато қилган бўлса бордир. Беайб парвардигор. Лекин, у доимо ўз қалбини ҳаётнинг майда муаммоларидан баланд тутиб яшашга интилади...
Асли туғилган жойи Қорахитой, бу кунги истиқомат манзили Оҳангарон шаҳри. Унинг уйида ноёб китоблардан иборат коллекцияси бор. Кутубхонани кўриб фақат ҳавас қиласиз...
Озод Хушназаров қандай инсон? У қандай яшайди? Нега одамлар уни сидқидилдан ҳурмат қиладилар? Нега айрим раҳбарлар уни ёмон кўрадилар? У – иғвогарми?
Масалани бундай қўйганимиздан таажжубланманг. Зотан, ҳар кимнинг ўз Москваси бўлгани каби бу инсон ҳақида ҳам ўз хулосалари бор.
Порахўр, муттаҳам раҳбарлар, мулойимсупурги амалдорлар уни ёмон кўради. Аслида бу ғирром, нопок қавмга яхши кўриниш – энг катта фожеа. Шу нуқтаи назардан Оҳангароннинг жонли виждони дейилса бўладиган инсонлардан бири – ўртоқ Хушназаровни ёмон кўрадиганлар қандай инсон? Уларни яхши кўриб бўладими?
@oltin_voha ҳамиша рост сўзлаган. Илло, шу мантиқдан келиб чиқиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган оқсоқол шоирни мақташ ниятидан йироқмиз.
Сирасини айтганда, Озод Хушназаров гоҳида одамни энсасини қотирадиган даражада ҳақиқатпарвар экани кишига ёқмайди. У тўғри гап айтаётганини биласиз, у айтган ишларни қилиш лозимлигини ҳам тушунасиз, лекин ўша ишларни қилишга вазият етилмаган бўлса, буни у кишига тушунтира олмасангиз, таъна-дашномларга кўмилиб кетсангиз...
Шунингдек, Озод Хушназаров, албатта, Абдулла Орипов эмас. У – Озод Хушназаров. У Қорахитойнинг толмас куйчиси, Оҳангарон ва оҳангаронликларнинг ҳар бир ютуғидан кўкси тоғдек ўсадиган ажабтовур ижодкор.
Унинг шеърлари марказий нашрларда пешма-пеш босилиб туради. У ёзган ўткир публицистик мақолаларни марказий нашрлар жон-жон деб босадилар. Сабаби, ёзганларида ёлғон йўқ. Туйғулари баёнида ҳам ғирромликка йўл қўймайди.
Одам ўзи билан ўзи охиригача ростгўй бўлиб қолиши қийин. Қачондир ўзингни алдаётганингни тушуниб қолсанг, ундан ёмони йўқ. Биз билган Озод Хушназаров ўзини алдамайдиган, энг аввало, ўзидан шафқатсиз равишда ҳақиқатпарварликни талаб қила оладиган инсон. Очиғини айтганда, бундай ноёб феълли инсонларни балки жудаям яхши кўриб бўлмас, илло унинг бунга муҳтожлиги йўқ. Лекин уни ёмон кўриб ҳам бўлмайди.
Муомала жараёнида, салом-аликда қаловини келиштириб сизни мақтаб қўядиган, ширин орзуларингизга қанот бағишлайдиган сўзлар айтиб, кўзингизга истарали, меҳрибон кўринишни эплайдиган одамлар кўп. Жуда кўп...
Аммо, йиллар, воқелар ўтган сайин мулозаматлар, сохта манзиратлар унут бўлади, ана шунда чўрткесар, дангалчи, бир вақтлар гўёки ғийбатчига ўхшаб кўринган бу мағрур инсонга – Озод Хушназаровга нисбатан ҳурматингиз ортиб бораверади...
Биз аввал ҳам бу мавзуда сўз айтган эдик. Ёдингизда бўлса, таниқли шоир Барот Исроил таваллуд топган сана арафасида "Шоирни йўқланг" дея чиқиш қилгандик. Бугун ўша чорловни боз қайтарамиз.
Бу оламнинг Беҳзодлари кўп, Эшматлари, Тошматлари кўп. Аммо, худо берган истеъдоди билан булбулдек хониш қилиб, қалбларни яйратадиган, юракка масрур бир оҳанг туҳфа қиладиган шоирлари кам...
Шоирни йўқланг, шоирни йўқлашни ўрганинг! Зотан, сиз шоирга эмас, виждонга борасиз, қалбингизга борасиз! Бу оламни тутиб турадиган ришталар нақадар мустаҳкам эканини англайсиз.
Қоринни тўйғазинг, чўнтакни тўлғазинг, кийим олинг, мебель олинг, тўй қилинг, уй қуринг. Валекин, шоирни йўқлашни унутманг! "Шоирлар – худонинг эркатойларидир", деган машҳур гап бор.
Тасаввур қилинг, Яратганнинг сўзи – Қуръони Мажид ҳам шеърий шаклда нозил бўлган, у сўз бўлиб қалбимизга киради. Парвардигор ўзи ёқтирган бандаларигагина сўз билан ўйнашиш, тиллашиш, сўзлар оламида сеҳргарлик қилишга изн берган...
Сиз сўзга боринг, шоирни зиёрат қилинг!
Зотан, илм – қалбда, илм – сўзда...
@oltin_voha

Бугун «Оҳангарон ҳаёти» газетаси ташкил топганига 88 йил бўлди
Йиллар ва йўллар, устозлар ва шогирдлар... Алқисса, эслайдиган, ғурурланадиган жиҳатлар кўп.
Тошкент вилоятида Паркент, Бўка, Чиноз, Янгийўл, Тўйтепа адабий мактаблари бор. Шулар сирасида Оҳангарон адабий мактаби алоҳида ажралиб туради.
Бу мактабдан сув ичганлар орасидан Барот Исроил, Хайриддин Салоҳ, Мўмин Қаюм, Исомиддин Ёрматов, Ҳакимжон Каримов, Абдурашид Ҳасанов сингари машҳур ижодкорлар, олимлар етишиб чиқди.
Илк даврда «Қурама ҳақиқати» бўлиб чоп этилган мазкур газета бугун Ангрен, Олмалиқ деб номланган, аслан кўҳна Оҳангароннинг бир узви бўлган ҳудудларда адабий жараён, газетачилик соҳасини шаклланишига таъсир кўрсатди, доялик қилди.
Таҳририят ходимлари янги, оҳорли ғояларни кўҳна ва ғоятда ғариб бинода қоғозга тушириб зерикишмайди... 😭
Азизим газета, таваллуд кунинг билан!
Суратда: газетанинг 2019 йилги таркиби.

Бугун «Оҳангарон ҳаёти» газетаси ташкил топганига 90 йил бўлди
Йиллар ва йўллар, устозлар ва шогирдлар... Алқисса, эслайдиган, ғурурланадиган жиҳатлари кўп бу газетанинг.
Тошкент вилоятида Паркент, Бўка, Чиноз, Янгийўл, Бекобод, Нурафшон (Тўйтепа) адабий мактаблари бор. Шулар сирасида Оҳангарон адабий мактаби алоҳида ажралиб туради.

Шу муносабат билан "Мажнунтол"да шинам дастурхон тузалиб, таҳририят ходимлари ва дўстлари таклиф этилди. Оҳангарон шаҳри ва тумани ҳокими кечага ташриф буюришди.

👍11