ONA SHAHRIM OLMALIQ
258 subscribers
10.1K photos
1.15K videos
50 files
2.19K links
Олмалиқ шаҳридаги воқеа-ҳодисаларга депуталар муносабати, таклиф ва ташаббуслари, танқид ва таҳлиллари, шунингдек шаҳар ҳаётининг қайноқ, энг сўнгги ва ишончли маълумотлари, дунёдаги турли соҳаларга оид ижтимоий, сиёсий, кўнгилочар оммабоп лавҳалар
Download Telegram
#Rasmiy
#Sessiya

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining VII chaqiriq 7-sessiyasi yakunlari to‘g‘risida AXBOROT


Batafsil.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
Mahallangizdan chiqindi vaqtida olib ketilmoqdami?
Anonymous Poll
39%
Ha
55%
Yo'q
6%
Qiziqmagan ekanman
ONA SHAHRIM OLMALIQ pinned «Mahallangizdan chiqindi vaqtida olib ketilmoqdami?»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy
#Sessiya

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining VII chaqiriq 7-sessiyasi bo'lib o'tdi.

Qaror bilan "Ayollar daftari" ning 2024-yilgi 5-bosqichi yakunlandi.

@olmaliq_deputatlari
#Tezkor
#Hushxabar

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзолади.

@olmaliq_deputatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

Депутатлар камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ҳолатини ўрганади ва муҳокама қилади

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши ҳузурида шаҳарда камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

✍️Мазкур Ишчи гуруҳ бу йўналишда ўрганишлар олиб боради, ахборотлар тайёрлайди, таҳлил қилади ва шаҳар Кенгаши раиси - шаҳар ҳокимига, Кенгаш доимий комиссиялари ва сессиясига киритиб боради.

https://t.iss.one/olmaliq_deputatlari
ППХ ходимлари бозорларда ажойиб эксперимент ўтказишди 👍

Ҳодимлари одамларнинг қанчалик бефарқ эканлигини видеода кўрсатиб берган.

Видеони яқинларга юбориб огоҳлантиринг. Бозор ёки одамлар гавжум жойларда ҳушёр бўлишсин.

@olmaliq_deputatlari
❗️“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. 

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.

https://t.iss.one/olmaliq_deputatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ободлик

🌳Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг топшириғига кўра, бугун эрта тонгдан Олмалиқ шаҳридаги барча маҳаллаларда корхона ва ташкилотлар вакиллари, ободонлаштириш ходимлари, аҳоли ҳамда ёшлар иштирокида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

☘️Ушбу ҳашар давомида зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, азиз ёшлар! Ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳашар эртага ҳам давом этади.

@olmaliq_deputatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан Ўзбекистонга қайтарилган.

@olmaliq_deputatlari
#Таҳлил

ДEПУТАТЛАРИМИЗ ҚАНЧА СЎРОВ ЧИҚАРГАН?

✍️VII чақириқ бошидан Кенгаш депутатлари томонидан шаҳардаги ижро ҳокимияти вакиллари, корхона ва ташкилотлар ва муассаса раҳбарларига Жаъми 10 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 2 таси қурилиш соҳасига, 3 таси маҳаллаларда олиб борилаётган ишларга доир, 2 та бандлик соҳасига, 3 таси ижтимоий соҳага оид сўровлардир. Депутатлик сўровларининг 7 тасига жавоб олинган. 3 таси эса жараёнда.

Жаъми 14 та депутатлик мурожаатлари юборилган бўлиб, уларнинг 4 таси қурилиш соҳасига, 3 таси «Маҳалла еттилиги» фаолиятига доир, 2 та тадбиркорлик соҳасига, 1 таси йўлларда ҳаракат ҳавсизлигини таъминлашга доир ва 4 таси бошқа масалалардаги мурожаатлардир. Депутатлик мурожаатларининг 6 тасига жавоб хатлари берилган. 8 таси эса жараёнда. Депутатлик сўровлари ва мурожаатларига берилган жавоб хатлари ёрдамида олинган таҳлиллар ва ахборотлар асосида фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этилмоқда. Таҳлилий материаллар асосида эса доимий комиссиялар муҳокамасига масалалар киритилмоқда.

П.С. Олмалиқ депутатлари интернетга чиқиб, шов-шув кўтариш йўлидан эмас, ўз ваколати доирасида таҳлиллар олиб бориб, мансабдорларга таклифлар бериш, ўринли танқидларни амалга ошириш, муаммоларни қонун йўли билан белгиланган дастурлар, депутатлик сўровлари ва мурожаатлари билан чиқиш орқали ҳал этиш йўлидан бораяпти.

@olmaliq_deputatlari