OLMALIQ 7/24
6.47K subscribers
30.5K photos
10.2K videos
83 files
15.8K links
Олмалиқ шаҳри, вилоят ва Республика ҳаётини ёритиб борувчи ахборот, маданий-маърифий телеграм канали.

Мулоқот гуруҳи - https://t.iss.one/olmaliqguruhi1

Реклама ва эълонлар учун 👉 https://t.iss.one/rek_narxlari_2023
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Концерт дастуридан видеолавҳа
Савоб
Комбинатимизнинг 70 йиллиги арафасида Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ёшлари ҳамда Ижро аппарати Ижтимоий масалалар комиссияси ҳамкорлигида савоб ишга қўл урилди. Яъни меҳнат фахрийси Клавдия Боброванинг хонадонига ташриф буюрилиб, онахоннинг ҳолидан хабар олишди. Ва уларнинг уй юмушларида кўмаклашдилар.Онахоннинг ҳовлиси ободонлаштирилиб, канализация қувурлари чиқиндилардан тозаланди. Ёшлар томонидан амалга оширилган савоб ишлар учун Клавдия Ивановна ва унинг қизи мамнун бўлишиб, ёшларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Дилором Усанова,
Ижро аппарати касаба уюшмаси қўмитаси раиси

@olmaliq7_24
Ассалому алайкум, азиз замондош. Бошланган иш ҳафтангиз унумли бўлсин.
Кун ҳикмати👇👇👇
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
“Миллатнинг борлиғин кўрсатадурғон оинаи ҳаёти...”
Тилнинг бутун қудрати – унинг халқ дилида ва меҳнат жараёнида яратилиб, бойиб бориши билан боғлиқдир. Одамлар бир ишни кўплашиб қилганларида бир-бирлари билан сўзлар воситасида алоқа қилишга эҳтиёж сезадилар. Бир авлод ўзининг иш тажрибасини иккинчи авлодга сўзлар воситасида тушунтиради. Шу тарзда бундан юзлаб, минглаб йиллар олдин яратилган тил бойликлари авлоддан-авлодга ўтиб, кишиларнинг маънавий дунёсини бойитиб боради. Тил меҳнат жараёнида яратилгани туфайли унинг бош манбаи ва асосий илдизлари, бинобарин - асосий бойликлари ҳам халқда бўлади.
Барчамизга маълумки, халқимиз қарам аҳволда яшаганда она тилимизнинг ҳаракат доираси беҳад чекланган, унга расмий эътибор йўқолиш даражасига етиб борган эди. Лекин ватанпарвар юртдошларимиз ўша шароитда ҳам тилимизга меҳрларини дил тубида асраб келдилар.
ХХ аср тонгида маърифатпарварлик ғояларнинг тарғиботчиси ҳисобланмиш бобомиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқатмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деб бонг урганлари бежиз эмас эди. Халқимиз аввалги аср бошида ўз тилига арабий-форсий сўзларни қўшиб, уни “мошкичирига” айлантирган бўлса, аср адоғига келиб русча сўзлар нутқимизга шу даражада сингиб кетдики, биз бу нарсага ўрганиб ҳам қолган эдик. Она тилимизнинг истиқболи хавф остида қолган оғир вазиятда дадил элдошларимиз Алишер Навоий руҳидан мадад олдилар. Ҳазрат Алишернинг “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз ” деган ҳикматли сўзлари ўзбек тилига давлат мақомини бериш учун кураш кетаётган 1989 йилда Тошкентнинг марказий майдони(ҳозирги Мустақиллик майдонига)нинг кун чиқиш томонидаги улкан бинонинг тепасига одам бўйи келадиган ва ичидан нурланиб турадиган улкан ҳарфлар билан ёзиб қўйилган эди.
1989 йил 21 октябра халқимиз, аждодларимиз узоқ йиллар кутган кун келди, яъни ўзбек тилимизга Давлат тили мақоми берилди. Бу эса халқимизга ўзгача руҳ, миллатпарварлик руҳини баҳшида этди. Мана шу воқеага ҳам ўттиз йил бўлибди, йиллар давомида тилимиз сайқалланиб, ривожланиб келаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.
Лекин афсуски, ҳозирда ҳам тилимизни бузиб, ўз нутқига бошқа ажнабий тиллардан кириб келган сўзларни қўшиб қўллаётганларни ҳам учратишимиз мумкин. Тўғри рус тили, чет тилларини билиш бу ҳар биримиз учун жуда муҳим. Зеро, халқимизда “Тил – турли қулфларни очувчи калит” деган мақол бежизга айтилмаган. Лекин ҳар бир сўзни ўз жойида ишлатмоқ ва сўзламоқ лозимдир. “Зиғир ёғи солиб, мошкичири каби қилиб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадир” (А.Авлоний). Бошқа тиллардан кириб келган сўзларни нутқимизда бемаврид қўллаш, тилимизни пароканда бўлишига олиб келади. Тилимизнинг софлигини, тўғрилигини сақлаш, уни келгуси авлодга етказишда биз ҳаммамиз масъулмиз. Чунки сўз инсоннинг даражасини ва камолини, илм ва дунёқарашини ўлчаб берадиган тарозидир. Ҳақиқий билим соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан биладилар. “Қуруқ сўз, қулоққа ёқмас” дейилиши ҳам бежизга эмас.Тилнинг сеҳру-сиридан инсон ҳайратдадир. Бу гўзал тилсим орқали “оламни биламиз, фикрлаймиз, билимларни тўплаймиз, сақлаймиз ва кейинги авлодларга етказамиз”.
Ўзбек тили ўзбек халқининг ўзлигини намоён қилаётган, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган қудратли қадриятдир. Тилимизни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш, уни бойитиш, аждодларга бўлган ҳурмат, авлодларга бўлган иззатдир. Бежиз севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий "Ўз элимда эркин бўлсин элим дедим, юрагимга унган қулим тилим дедим", - деб айтмаган. Шундай экан, она тилимизни қадрламоғимиз, миллат тили сифатида улуғламоғимиз ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Вазира Аҳмедова,
Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали
“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
катта ўқитувчиси
@olmlaiq7_24
"Sanoat ishlab chiqarish korxonalarida sodir bo'lishi mumkin bo'lgan yong'in va ularni oldini olish"
Jizzax tsement zavodida kuni kecha "Sanoat ishlab chiqarish korxonalarida sodir bo'lishi mumkin bo'lgan yong'in va ularni oldini olish" mavzusida amaliy seminar mashg'ulotlari o'tkazildi.
Ushbu seminar mashg'ulotiga Zafarobod tuman Yong'in xavfsizligi bo'limi boshlig'I, leytenant J. Qudratov va yong'in xavfsizligi xodimlari ishtirok etishdi. Ular yong`in xavfsizligiga oid zamonaviy texnika va qurilmalari ishtirokida zavod yoshlari va ishchi xodimlarga o'quv mashg'ulotlarini o'tkazishdi. Mashg'ulotlar davomida ishchi xodimlarning yong'in xavfsizligi bo'yicha qiziqtirgan barcha savollariga batafsil javob berishdi.
Bizga bu haqda Jizzax sement zavodi yong'in xavfsizligi yo'riqchisi J.Umurov xabar bermoqda.
OKMK Axborot xizmati
@olmaliq7_24
"Tariximsan, taqdirimsan, kelajagimsan, ona tilim!"
21 oktyabr kuni Olmaliq shahar "Kimyogar" madaniyat markazida Davlat tili qabul qilinganining 30 yilligiga bag'ishlab "Tariximsan, taqdirimsan, kelajagimsan, ona tilim!" shiori ostida katta bayram kechasi bo'lib o'tdi.
Olmaliq shahar hokimligi va shahar Xalq ta'limi bo'limi bilan hamkorlikda o`tkazilgan mazkur tadbir madaniyat markazi foyesida tashkil etilgan ko'rgazmadan bishlandi. Ko'rgazmada shahrimizdagi 25 ta umumta'lim maktablari jamoasi tomonidan davlat tiliga bag'ishlangan turli qo'l mehnati va ko'rgazmalari namoyish etildi.
Shundan so'ng, faollar zalida davom etgan tadbir sahna ko'rinishi bilan boshlandi. Unda hujjatlar yuritishda hali xanuz davlat tiliga e'tiborsizlik bilan qaralayotgani tanqid ostiga olindi.
Sahna ko'rinishidan so'ng katta ekranda O'zbek tilining davlat tili sifatida qonun qabul qilinishida bosib o'tilgan qiyinchiliklar va namoyishlar aks ettirilgan videorolik namoyish etildi.
Tadbirda so'z olgan Olmaliq shahar hokimi Usmon Rahimov Davlat tili to'g'risidagi qonunning qabul qilinganining 30 yilligi munosabati bilan Olmaliq shahrida ham ko'plab tadbirlar bo'lib o'tayotganligini va bu borada erishilayotgan islohatlar xususida aytib o'tdi. Bizga bu haqda OKMK TV muxbiri Munira Nazarova xabar qilmoqda.
@olmaliq7_24
Марказий сайлов комиссияси ахбороти
"Марказий сайлов комиссияси жорий йил 22 декабрда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар ишига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ҳокимлар томонидан аралашиш ҳолатлари бўлаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги хабар ва ахборотларга эътибор қаратди.
Марказий сайлов комиссияси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир. Бу ҳуқуқ сиёсий партияларнинг мутлақ ваколати ҳисобланади.
Сиёсий партияларнинг депутатликка номзод кўрсатиш ишига ноқонуний аралашиш қонун билан таъқиб қилинади ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Марказий сайлов комиссияси юқоридаги каби ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган фактлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни ва бу тўғрида Марказий сайлов комиссиясини хабардор қилишингизни сўрайди.
Шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг 1197 рақамли “Ишонч телефони”га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин."
Марказий сайлов комиссияси
Халқаро матбуот маркази

@olmaliq7_24
Ассалому алайкум, азиз замондош. Бошланган кунингиз мазмунли ўтсин.