Олий суд | Расмий канал
13.1K subscribers
28.1K photos
11.5K videos
18 files
24.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#мезон

УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ ҚОНУН ДОИРАСИДА ҲАЛ ЭТИЛСА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги қонун талабига кўра, мулкдор, ижарачи ва уларнинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади. Бундай низолар қаторига, хусусан, уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш билан боғлиқ масалалар киради. Мазкур ишлар мураккаб тоифадаги ишлар туркумига кирмаса-да, фуқаролик судлари томонидан кўриладиган ишларнинг муайян қисмини ташкил қилади. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари томонидан 2019 йилда кўрилган 9 минг 766 та фуқаролик ишининг 361 таси шу тоифадаги ишларга мансуб бўлган.

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/uy-joy-nizolari/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИНИ САҚЛАСАК, ТАРБИЯ ҚЎРҒОНИГА ПУТУР ЕТМАЙДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Оилага эътибор – ўзлигимизга эътибордир. Оилани сақлаб қолмасак, биз ўзлигимизни йўқотамиз”, деб қайд этган. Дарҳақиқат, оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия қўрғонидир. Мамлакатимизда оилани ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, уни ҳақиқий тарбия ўчоғига айлантиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/qadriyatlar-beshigi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

Рамазон ойида Самарқандда 159 нафар маҳкум жазодан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг маълум қилишича, Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди, 14 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди.

Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/ramazon-oyida-samar-andda-159-nafar-ma-kum-zhazodan-ozod-eti-22-05-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Навоийда нафақа тайинлаш учун пора олган маҳалла раиси 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жойлашган «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.А. фуқаронинг икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлаш учун 350 минг сўм пора сўраган. Аниқланишича, 2020 йилнинг 6 январь куни фуқаро Ш.Қ. маҳалла раисига мурожаат қилиб, моддий аҳволи оғирлиги боис фарзанди учун икки ёшгача бериладиган нафақа тайинлашни сўрайди. Раис эса бу хизмати учун пора талаб қилади. Фуқаро бу ҳақда шу куни масъул ташкилотларга хабар беради.

Батафсил ўқиш 👉 https://daryo.uz/k/2020/05/22/navoiyda-nafaqa-tayinlash-uchun-pora-olgan-mahalla-raisi-2-yilga-ozodlikdan-mahrum-qilindi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

Нурободда тузалиш йўлига ўтган 4 нафар маҳкум муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси ўз аксини топган. Яъни, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши эҳтимоли мавжуд.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/nurobodda-tuzalish-yoliga-otgan-4-nafar-mahkum-muddatidan-ilgari-jazoni-otashdan-ozod-qilindi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

С. ЭРМАТОВНИНГ ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Антикоррупция гуруҳи”да фойдаланувчи Сардор Эрматов эълон қилган мурожаати юзасидан маълумот. С. Эрматовнинг мурожаатида Жиззах шаҳар маъмурий судининг судьяси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-3-моддаси (автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатларини юритиш қоидалари жиддий бузилгани, иш ҳужжатлари асоссиз равишда суриштирувга қайтарилгани, иш бўйича гувоҳ суд мажлисига чақирилмагани сабабли Жиззах шаҳар маъмурий судининг судьясига нисбатан хизмат текшируви ўтказиб, уни судьялик лавозимидан озод қилиш сўралган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/uy60SA3cl

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Д. ХАЙТМУХАМЕДОВ ВА О. ИСМАТИЛЛАЕВГА ОИД МАЪМУРИЙ ИШИ ЮЗАСИДАН ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Вояга етмаганлар Д. Хайтмухамедов (2002 йил 1 июлда Тошкент шаҳрида туғилган) ва О. Исматиллаев (2003 йил 26 апрелда Тошкент вилоятида туғилган) 2020 йил 25 март куни соат тахминан 15.00 ларда мамлакатимизда ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ҳимоя ниқобисиз Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Улуғбек” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 219-мактабгача таълим муассасаси олдида, жамоат жойида бўла туриб, вояга етмаган ақли заиф А. Шевчукни турли уятли сўзлар билан сўкиб, уриб, туртиб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлганликлари аниқланган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/NlUhocVKA

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янги_қонун_моҳияти

ЯНГИ ВА ОҚИЛОНА ТАРТИБЛАР ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жи­ҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кў­ламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масалалари доимий эътиборда турибди.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/AF5-pkcqd

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада "катта гапирган йигитлар" судда жавоб беришди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Маҳалладан нафақа олиш “шапка”сиз битмайдими? ёхуд қўлга тушган маҳалла раиси ҳақида

Т.Асадов (исми-шарифи ўзгартирилган), 1963 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган, 3 нафар фарзанднинг отаси, Хатирчи туман “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келган, яна 3 йил ҳалол меҳнат қилганида ҳурмат эътибор билан пенсияга чиқарди, бироқ, Т.Асадовнинг нафси бунга йўл қўймади.

Батафсил ўқиш 👉 https://zamin.uz/jamiyat/73388-maalladan-nafaa-olish-shapkasiz-bitmajdimi-ehud-lga-tushgan-maalla-raisi-aida.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан бир неча шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш бўйича ўтказилган суд мажлиси ҳақидаги видеолавҳа

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

Навоийда 5 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида “Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим” деб айтган сўзларига амал қилган ҳолда, шунингдек, Президентимизнинг ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб бораётган ислоҳатларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://aniq.uz/yangiliklar/navoiyda-5-nafar-mahkum-muddatidan-avval-ozod-qilindi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=navoiyda-5-nafar-mahkum-muddatidan-avval-ozod-qilindi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Бухорода газоконденсат хом ашёсини ўғирлаган фуқароларга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида “Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим” деб айтган сўзларига амал қилган ҳолда, шунингдек, Президентимизнинг ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб бораётган ислоҳатларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://aniq.uz/yangiliklar/navoiyda-5-nafar-mahkum-muddatidan-avval-ozod-qilindi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=navoiyda-5-nafar-mahkum-muddatidan-avval-ozod-qilindi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

Алиментчи қамалди

“Нега?” деган савол туғилиши мумкин. Албатта, бунга жавоб бор. Судда аниқланишича, ҳуқуқбузар Ташрифжон Алимов 2008 йили Д.алимова билан турмушлари давомида 1 нафар фарзанди бўлишига қарамасдан бирга яшамай қўйган ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2009 йил 25 июнь кунги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жабрланувчи Д.Алимова фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Т.Алимов жами бўлиб икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида 52 миллион 748 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келди.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/alimentchi-amaldi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи жазоланди

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан чоралар кўрилмоқда, балки оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан ҳам порахўрлик иллатини йўқ қилишга қаратилган қатор чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 211-моддасида (пора бериш), бу қилмишлар учун бир хил жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу моддаларнинг тегишли қисмига қараб, жарима жазосидан тортиб озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар қўлланиши назарда тутилган, яъни қисқа қилиб айтганда, пора олган ҳам ва пора берган ҳам бир хил жиноий жавобгарликка тортилади.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/pora-bermo-chi-bulgan-ajdovchi-zhazolandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#биласизми

Ҳимоячидан воз кечиш… видеоёзув билан қайд этилади

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жнноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун 2020 йил 14 майда Президент томонидан имзоланди. Ушбу қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳаклидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/imoyachidan-voz-kechish-videoyozuv-bilan-ajd-etiladi

Каналга уланиш 👉@oliysud
Мустаҳкам оила – фаровон ҳаёт гарови

Оила – жамиятнинг асосини ташкил этувчи қўрғон. Унда эртанги кунимиз эгалари бўлган фарзандларимиз улғаяди. Дарҳақиқат, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг негизини ташкил этади. Шу боис, давлатимизнинг Бош Қонуни бўлган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Оила” хусусида алоҳида боб киритилган. Конституциямизнинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши белгиланган. Конституциямизда оила тўғрисида алоҳида боб ажратилганлигининг ўзи унинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни нечоғлик муҳимлигидан далолат беради. Жамият ва давлат учун оила, никоҳ, оналик, оталик ва болалик ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эгадир, зеро, ушбу тушунчалар жамият ва давлат шаклланишини таъминловчи муҳим омиллар ҳисобланади.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/musta-kam-oila-farovon-ayot-garovi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Қонуний талабларга бўйсунмасдан…

Коронавирус пандемияси муносабати билан юртимизда ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кенг қамровли тадбирлар ташкил этилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу кунлари фуқароларнинг юриш-туриши, ахлоқ-одоби масалалари айниқса алоҳида назоратга олинди. 2020 йил 29 апрель соат 18:57 ларда Данғара туманидаги Салом қишлоғи ҳудудида Шоҳаббос Эгамбердиев бошқарувидаги “Спарк” русумли, 40 Q 210 ҒА давлат рақамли автомашина карантин даврида ташкил қилинган блок постида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилди. Автомашинада фуқаро Элбек Зоҳидов ҳам бор эди. ИИБ ходимлари улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ва автомашина ҳужжатини сўрашганида, улар ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмадилар.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/onunij-talablarga-bujsunmasdan

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Самарқандда судьялар иштирокида вебинар машғулоти ўтказиш амалиёти жорий этилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан экспериментал тарзда “ZOOM” дастури орқали вебинар машғулоти ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) суди судьялари иштирок этиб, 2020 йил 14 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунни ўрганишди.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/samarqandda-sudyalar-ishtirokida-vebinar-mashguloti-otkazish-amaliyoti-joriy-etildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Собиқ ходимига меҳнат дафтарчасини бермаган МЧЖ 26 миллиондан кўпроқ иш ҳақи ва маънавий зарарни тўлади

Илҳом (исм ўзгартирилган) ўрта-махсус маълумотли бўлганидан сўнг жамиятда ўз ўрнини топиш ва оиласини таъминлаш учун 2016 йил январдан масъулияти чекланган жамиятида савдо вакили сифатида иш бошлайди. У бу ерда 2018 йилнинг майига қадар ишлайди. У билан меҳнат шарномасини бекор қилишган бўлса-да, Илҳомнинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси бермайди. Меҳнат дафтарчасини беришни директордан бир неча бор сўраши наф бермайди. Директор ҳар доим турли баҳоналар билан бу ишни пайсалга солиб келади.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/sobiq-xodimiga-mehnat-daftarchasini-bermagan-mchj-26-milliondan-koproq-ish-haqi-va-manaviy-zararni-toladi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz