Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#БИЛИМДОН - 2

Саволлар

1. Исмид нима?

2. Суннатдаги ҳукмлар нечага бўлинади ва улар қайсилар?

3. Имом Бухорийнинг ўзлари ва отасининг исмини айтиб беринг.

4. "Бешовлари ривоят қилган" жумласида, "бешовлари"дан мурод кимлар?

5. Қиёмат кунида уламоларнинг имоми бўладиган саҳоба ким?

📬 Жавобларингизни
@bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 2

Жавоблар

1. "Исмид" - кўзга суриладиган сурманинг номи.
(Ҳадис ва ҳаёт, 1-жуз; 104-саҳифа)

2. Суннатдаги ҳукмлар 2 га бўлинади: Умумий ва хусусий.
(Ҳадис ва ҳаёт, 1-жуз; 112-саҳифа)

3. Имом Бухорийнинг исмлари Муҳаммад, оталарининг исми эса Исмоил бўлган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 1-жуз; 156-саҳифа)

4. "Бешовларидан" мурод - Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий роҳимаҳумуллоҳлардир.
(Ҳадис ва ҳаёт, 1-жуз; 187-саҳифа)

5. Қиёмат кунида уламоларнинг имоми - Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудир.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Шоҳжаҳон
🥈 Нуриддин Турғунов
🥉 Мубина

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 26-ноябр кунги саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 2-жузининг 1-87-саҳифаларидан тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 3

Саволлар

1. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу саҳобалар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилишда нечинчи ўринда турадилар ва жами неста ҳадис ривоят қилганлар?

2. У саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан маҳбуброқсиз", деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ бўлса бўлмапти. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак", дейдилар.
Шунда у саҳобий дарҳол: "Ўзимдан кўра ҳам", дейдилар.
Бу ердаги саҳобий қайси саҳобий эди?

3. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, ..........................................; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».
Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

4. Ҳадиси шарифда иймоннинг шуъбалари нечта деб келган?

5. Исломда биринчи бўлиб тўлақонли равишда почта хизматини ким йўлга қўйган?



📬 Жавобларингизни
@bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 3

Жавоблар

1. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб, 2630 та ҳадис тўплаб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан кейинги ўринни - 2-ўринни эгаллайдилар.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз; 9-саҳифа)

2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз; 41-саҳифа)

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, ИЙМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПАДИ; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз; 44-саҳифа)

4. "Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир".
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз; 62-саҳифа)

5. Исломда биринчи бўлиб почта хизматини тўлақонли равишда Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу йўлга қўйган.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Ўктамова Бахтиёрхон
🥈 Мирзаева Муаттарой
🥉 Маматхонова Мухлиса

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 3-декабр кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 2-жузининг 87-164-саҳифаларидан тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 4

Саволлар

1. Ҳадиси шарифда аёлларнинг дини нуқсонига нима нарсалар сабаб қилиб келтирилган?

2. Шайтон инсонга келиб, уни ким яратган, буни ким яратган деган маънодаги саволларни бериб, васваса қилганда қайси калимани айтиш керак?

3. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳунинг асл исмлари нима бўлган?

4. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ ўзлраига у кишидан олдин ҳеч кимга берилмаган нарсаларни санаб ўтадилар. Улар нечта ва қайсилар?

5. Биринчи бўлиб Каъбани ким икки эшиклик қилган?



📬 Жавобларингизни
@bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 4

Жавоблар

1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар. Яъни, аёл киши ҳайз пайтида намоз ўқимаслиги ва рўза тутмаслигини диндаги нуқсон эканини айтдилар.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 92-саҳифа)

2. «Аманту биллаҳи ва Русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирдим), дейиш керак.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 105-саҳифа)

3. Абу Зар розияллоҳу анҳунинг исмлари Жундуб ибн Жунода Ғифорий розияллоҳу анҳудир.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 119-саҳифа)

4. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга, мендан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди:
1) менга бир ойлик масофадаги кучли қўрқинч ила нусрат берилди;
2) менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди. Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин.
3) Менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди;
4) менга шафоат берилди;
5) Пайғамбар ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча одамларга умумий қилиб юборилдим», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 156-саҳифа)

5. Биринчи бўлиб Каъбани Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу икки эшиклик қилган.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Шоҳжаҳон Ҳамралиев
🥈 Муслима
🥉 Моҳиржон Ёдгоров

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 10-декабр кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 2-жузининг 165-251-саҳифаларидан тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 5

Саволлар

1. Эътиқоддаги қайси мазҳаб эгалари: "Инсон бу дунёда денгизга ташланган чўпдек гап. У ҳеч бир нарсани ўз ихтиёри билан қилмайди, балки ҳамма нарсани Aллоҳнинг мажбурлаши ила амалга оширади" деб нотўғри эътиқодда бўлишади?

2. Ҳадиси шарифда инсон онаси қорнидалигида руҳ пуфлангандан сўнг, унга тўрт калима ёзилиши келган. Aна ўшаларни санаб беринг.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимларни бу умматнинг мажусийларидир, деб айтганлар?

4. Умму Руммон Зайнаб бинти Омир кимнинг оналари бўлган?

5. Саҳобалар орасида охирги вафот этган саҳобий ким бўлган?



📬 Жавобларингизни
@bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 5

Жавоблар

1. Жабрия мазҳабидагилар, инсон бу дунёда денгизга ташланган чўпдек гап, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсон ҳеч бир нарсани ўз ихтиёри билан қилмайди, балки ҳамма нарсани Аллоҳнинг мажюурлаши ила амалга оширади.
Бу фикр мутлақо нотўғридир!
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 168-саҳифа)

2. "... Сўнгра ичига руҳ пуфланадию Ва тўрт калима:
1) ризқи
2) ажали
3) амали
4) бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади..."
Тўртовлари ривоят қилишган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 185-саҳифа)

3. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 221-саҳифа)

4. Оиша розияллоҳу анҳонинг оналари Умму Руммон Зайнаб бинти Омир бўлган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 247-саҳифа)

5. Саҳобалар орасида энг охирги вафот этган саҳобий Aбу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу бўлиб, у киши ҳижрий 110-йилда вафот этганлар.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Умму Абдулҳамид
🥈 Шоҳжаҳон Ҳамралиев
🥉 Мухлиса Абдулвалий

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 17-декабр кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 2-жузининг 252-331-саҳифаларидан тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 6

Саволлар

1. "Буос" куни қандай кун?

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мен сизнинг белбоғингиздан тутиб турувчиман, сиз эса ўзингизни оловга урасиз" дея умматларини нимага ўхшатганлар?

3. Аҳли сунна вал жамоа наздида Оли Байт деганда кимлар тушунилади?

4. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда, "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларига кирсалар, ҳузурларида бир аёл бор экан. У зот "Бу аёл ким?" деб сўрадилар. "Фалона" дея унинг намози ҳақида гапира кетдилар..."
Ана ўша аёлнинг исми нима бўлган?

5. Табук ғазотидан қолиб кетгани учун тавба қилган ҳамда тавбасини Аллоҳ таоло қабул қилган уч киши кимлар эди?



📬 Жавобларингизни
@bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 6

Жавоблар

1. "Буос" куни - у кунда Авс ва Хазраж қабилалари ўртасида катта уруш бўлиб, унда Авс қабиласи ғолиб бўлган кун.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 254-саҳифа)

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли, худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга келиб тушаётган ҳайвон ва капалакларга ўхшайди», деганлар.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 275-саҳифа)

3. Аҳли сунна вал жамоа наздида Оли байт деганда - Ҳазрати Али ва Фотимадан тарқалган насллар, Оли Аббос, Оли Жаъфар ва Оли Ақийллар тушунилади.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 302-саҳифа)

4. Хавла бинти Тувайт бўлган.
(Ҳадис ва ҳаёт, 2-жуз: 310-саҳифа)

5. Табук ғазотидан қолиб кетгани учун тавба қилган ҳамда тавбасини Аллоҳ таоло қабул қилган уч киши Каъб ибн Молик, Мурора ибн Робийъ ва Ҳилол ибн Умайя розияллоҳу анҳумлардир.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Умму Абдулҳамид
🥈 Зироат Олимжонова
🥉 Шарофат Абдуллаева

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 24-декабр кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 3-жузининг 1-бобидан тузилади.

📲 @oliymahad