Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларини ҳаракати махсус рухсатномалар билан амалга оширилиши муносабати билан саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар масаласида қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.

Кўнгиллиларнинг хайрли ишлари ўз вақтида манзилли амалга ошишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди.

Марказ қўйидаги тартибда иш фаолитини амалга оширади:
- давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар, тадбиркорлар, ёрдам кўрсатишни истаган фаол фуқаролар Марказга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат этади;
- марказдан мурожаат бўйича маълумот туман ҳокими ўринбосарларига етказилади;
- туман ҳокими ўринбосарлари ёрдам кўрсатиш истагини билдирганлар билан ҳамкорликда манзилли ёрдамни ташкил этади.

Марказга ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар (71) 210-01-15 ва (71) 210-01-16 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.
#Инфографика
#Институт_фаолияти

ЭСЛАТМА

Фойдаланувчилардан савол келиб тушгани учун ўтган йилги қабул жараёнлари ҳужжатлари келтирилди.
Янги ўқув йили учун қабул эълон қилинганда ҳужжатлар рўйхати ўзгариши мумкин.


Инфографика стикерлар👉@oliymahad каналида!
#тест_савол

Набий алайҳиссалом ансор ва муҳожирларни ўзаро биродар қилаётиб, кимни ўзларига биродар қилганлар?
Final Results
38%
Абу Бакр розияллоҳу анҳуни
44%
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни
7%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни
11%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни
Мўмин-мусулмонлар карантин талабларига амал қилмоқлари лозим!

👉ВИДЕОНИ КЎРИШ

♻️@oliymahad
Бошга келган синовни Яратганнинг раҳмати ила енгамиз

👉ВИДЕОНИ КЎРИШ

♻️@oliymahad
⚡️ ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА

1 апрелдан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим шаклида дарслар йўлга қўйилади.

✔️Тошкент ислом институтида карантин эълон қилиниб талабалар таътилга чиқарилгач, 16 март кунидан буён веб-технология имкониятларидан фойдаланган ҳолда дарс жараёнлари масофавий тарзида ўтказилмоқда.

📌Олий таълим ва диний таълим муассасалари томонидан ўтказилаётган масофавий таълим жараёнлари тўғрисидаги янгиликлардан
@oliymahad канали орқали бохабар бўлинг!
ТАТУда талабалар ва ўқувчилари учун виртуал таълим тизимлари ишга туширилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб, академик лицей ўқувчилари, ОТМ талаблари ва АКТ соҳасида билим олишни ҳоҳлаган тингловчилар учун 4 та виртуал таълим тизими ўз фаолиятини бошлади.

Булар:

👉 10-11-синф ўқувчилари учун зарур фанлардан маълумотларни масофадан туриб олиш имконини берувчи -
https://maktab.tuit.uz/ тизими ишга туширилди.

👉 Дастурий инжиниринг факультети профессор-ўқитувчилари томонидани ишга туширилган
https://moodle.tuit.uz виртуал таълим тизимида кундузги, сиртқи бўлим талабалари 170 дан ортиқ фанлардан ўз билимлари мустаҳкамлаши мумкин.

👉 Ахборот хавфсизлиги факультети ва Компьютер инжиниринги факультети профессор-ўқитувчилари томонидан
https://ereader.tuit.uz/ мобиль телефон ва планшетлар учун электрон таълим тизими ишга туширилди.

👉 АКТ соҳасида бошланғич билимларни эгаллашни хоҳловчилар учун Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси техник ёрдами ва ЮНЕСКО лойиҳалари доирасида
https://mooc.tuit.uz/ электрон таълим платформаси ишлаб чиқилди.

♻️@oliymahad
Ёлғон ва миш-мишларга ишонманг!

Замон шу даражада ривожландики, уйида ўтирган исон бир зумда бутун дунё маълумотларига эга бўляпти. Маълумот алмашинуви ҳам шу қадар тезлашдики, бугунги маълумот эртага эски бўлишга улгуряпти. Албатта бу тезлашиш, маълумот алмашинувини интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсонлар томонидан интернет тармоқларига шу қадар маълумот ва янгиликлар қўйилиб борилаяпдики уни ўқиб улгуришни ўзи мушкул бўлиб қолди...

👉 Батафсил

@Oliymahad
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун, 29 март соат 18:00 да Зиё медиа маркази ва Ўзбекистон телеканали ҳамкорлигида тайёрланган Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Аҳаджон Ҳасанов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан "Ибратга йўғрилган умр" ҳужжатли фильми намойиши бўлиб ўтади. Ўтказиб юборманг!

Обуна бўлинг: @Oliymahad
ЎзМУда докторлик ҳимояси онлайн ўтказилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси ва Тожик Миллий университети “Фалсафа” кафедрасида жорий йилнинг 28 март куни “Логика” ихтисослиги бўйича халқаро миқёсда Илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган илмий кенгаш йиғилишида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия давлатлари олимлари иштирок этди.

Илмий Кенгаш йииғилишида қуйидаги диссертация ҳимоялари муҳокамаси бўлиб ўтди:

👉 Худойдодзода Фаррух Бегиджоннинг “Ибн Синонинг мантиқий таълимотида Аристотел силлогистикасининг ривожлантирилиши” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси;

👉 Кенжаева Латофат Эргашевнанинг “Насриддин Тусийнинг мантиқий таълимоти (унинг “Асос ул-иқтибос” рисоласи асосида)” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси.

ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Н.Шермухамедова докторлик диссертация ишига иккинчи расмий оппонент, номзодлик диссертация ишига биринчи расмий оппонент сифатида онлайн иштирок этди ва диссертация юзасидан ўзининг хулосаларини берди.

Профессор Б.Тураев илмий кенгаш аъзоларига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида гапириб берди ҳамда олимларни марказда бўлиб ўтадиган давра суҳбатлари, илмий семинарларга ва илмий ҳамкорлик қилишга таклиф этди.

Онлайн диссертация ҳимоя ишида Тожикистон Республикаси Олий таълим вазири, фалсафа фанлари доктори, профессор Мухаммадюсуф Сайидали Имомзода ва Тожикистон Мажлиси Олий депутати, фалсафа фанлари доктори, профессор Насиба Содиқовалар иштирок этди.

♻️@oliymahad
#Кун_ҳадиси

عَنْ صَخْرٍ الْغامِدِىِّ رَضِي اللَّه عَنهُ قَال: قَال رَسولُ اللّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ اللَّهُمَّ بَارِك لأُمَتِي فِي بُكُورِهَا.
رواه الترمذي

Сахр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер", дедилар. (Имом Термизий ривояти)

📲Обуна бўлинг: @Oliymahad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#масофавий_таълим
#Сийрат
“Сийрат фани: Пайғамбаримизнинг таваллудлари” мавзуси (6-дарс)“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим домла Зиёуддин

👉 @Oliymahad
​​#Табрик

“ТИРИК ЭНЦИКЛОПЕДИЯ” ВА “МАЪЛУМОТЛАР ХАЗИНАСИ” ЁКИ КУЧЛИ ТАРИХЧИ ОЛИМ

Хусусан, Аҳаджон домла 1980-йилларнинг биринчи ярмида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида араб тили, жумладан “Муҳовара” фанидан дарс бериб, кўплаб талабаларнинг қалбида чуқур эҳтиром ва ҳурматга сазовор бўлдилар. Ўша йилларга келиб моҳир арабшунос ва шарқшунос-тарихчи сифатида шаклланиб бўлган А.Ҳасанов талабаларни араб дунёсининг ажойиботлари билан яқиндан танишишига кўмак берар, Қуръон тили, жаннат тили бўлган араб тилининг ўзига хос нозик жиҳатларини англай олишига туртки бўлар эди. Келажакда машҳур уламо ва дин арбоблари бўлиб фаолият юритган олий маъҳад битирувчилари Аҳаджон домла Ҳасановнинг сабоқларини ҳали ҳануз илиқ сўзлар билан тилга олиб эслайдилар.

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
ТАЛАБАЛАР УЧУН МЕДИАПОРТАЛ ИШГА ТУШДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Шунингдек, UZTELECOM компанияси томонидан
tube.edu.uz ҳамда масофавий таълимга йўналтирилган dist.edu.uz порталларидан бепул фойдаланиш имкони тақдим этилган. Яъни Uzmobile мобил алоқа компанияси абонентлари ҳамда Uzonline'нинг симли интернет абонентлари ушбу порталга кирганда ҳеч қандай мегабайт кетмайди ва ҳисобдан пул ечилмайди.

♻️@Oliymahad
"МАСКАНЛАРИНГИЗГА КИРИНГЛАР"

Сулаймон алайҳиссалом ва унинг қўшинлари келаётган пайтда бир чумоли хатарни сезиб, ўз қишлоғи аҳлига: "Масканларингизга киринглар"-деди.

Ахир, Қуръони Карим қиссаларидан ибрат олмайсизми...!?

♻️@Oliymahad
#тест_савол_Қуръон

Қуръондаги қайси суранинг ҳар бир оятида «Аллоҳ» лафзи иштирок этган?
Final Results
15%
Фатҳ сурасида
27%
Мужодала сурасида
4%
Жин сурасида
54%
Ар-Роҳман сурасида
Коронавирус тез орада тугайди

Азизларим, сизларга хушхабар бераманки, бу вабо тез орада, шубҳасиз тугайди. Чунки, бу Аллоҳнинг суннатларидан бўлиб, бало Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларида узоқ вақт турмайди. У Аллоҳнинг суннатларидан ҳисобланиб, албатта, балонинг вақти оздир. Эй азизларим, “корона” тезда тугайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ! ...

👉 Батафсил

@Oliymahad
Кўчага, ишга ўрганган одам уйда ўтиравериб стрессга тушиши ҳам мумкин.
Одамлар бирор нарсадан ташвишланса, чой ёки қаҳва ичади. Ёки сайр қилади.


ШУНДАЙ ПАЙТДА КИТОБ ЎҚИБ КЎРИНГ!

Ҳа айтганча, китоб ўқиш бойлик ҳам келтиради...

♻️@oliymahad
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman).pdf
1.5 MB
#Мутолаа

3⃣

✏️ Ёзғучи: Абдулҳамид Чўлпон
📔КЕЧА ВА КУНДУЗ

"Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку,
Асрлик тош янглиғ бу хатарлик йўлда қотдим-ку".


Бошқа китоблар 👉@Oliymahad каналида!